Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Карам кўчати кассалликлари

Муаллиф Агроном 26.01.2019
Карам кўчати кассалликлари

Карам кўп истеъмол қилинадиган сабзавотлардан бири ҳисобланади. Карамни кўпгина овқатларга ишлатишади, чунки у тўйимли шу билан бирга эса калорияси ҳам паст бўлади. Карам кўчатлари етиштириш давомида турли хил касалликларга чалиниши мумкин:

  • Қорасон касаллиги – бу касаллик оқбош карам, гулкарам, редиска ва бутгулдошлар оиласига мансуб бошқа экинларида учрайди. Кўчатда у униб чиққанидан то тўла-тўкис шаклланиб олгунча пайдо бўлади. Бунда кўчатнинг илдиз бўйинчаси қорайиб, чирийди, сўлийди ва сарғаяди. Катта ёшдаги кўчатда илдиз бўйинчаси қорайиб, ингичка тортади, пояси қийшайиб, илдиз паренхимаси емирилади. Ўсимликларнинг илдиз системаси яхши ривожланмайди. Касаллик қўзғатувчилари тупроқда, ўсимлик қолдиқларида қишлаб қоладиган замбуруғлар ёки бактерияларидир.
  • Уншудринг касаллиги – кўчатлар, уруғликлар, карам бошлари, бутгулдошларнинг илдизмеваларни зарарлайди. Кўчатларда бу касаллик уруғ паллалари билан баргларининг устки томонларида тарқоқ оқиш-сариқ доғлар, пастки томонидан эса юмшоқ оқ ғуборни пайдо бўлиши билан бошланади. Касалланган ўсимликлар ўсишдан қолади, баъзида эса чириб, қуриб кетади. Экинларни қалин ўсиши ва намликни кўп бўлиши бу касалликнинг зўрайишига йўл очади. Далада бу касаллик, асосан, пастки қари баргларда қизғиш-сарғиш доғларини пайдо бўлиши билан бошланади.
  • Қора доғ касаллиги – асосан карам уруғлари, шунингдек, карам баргларини зарарлайди. Касалланган уруғлар экилганида униб чиқиши билан уларда қора йўллар, доғлар ва замбуруғ митселийлар пайдо бўлади. Натижада, ёш ниҳоллар қуриб кетади. Ўсимликлар анча ўсиб қолганида зарарланса, карам бошларининг устки баргларида тўп-тўп қора доғлар, гулкарам бошларида эса чириб, қўнғир тусга кирган жойлар пайдо бўлади. Уруғлик экинларнинг поялари билан қузоқлари бахмалсимон қора ғубор билан қопланиб, буришади ва қуриб қолади, уруғи яхши етилмайди. Намликнинг кўп ва экинларнинг қалин бўлиши касалликнинг пайдо бўлишига қулай шароит яратади.
  • Томир бактериози – бу касалликка чалинган экин майсаларининг уруғ паллалари оқариб қолишини кузатиш мумкин. Бундай касаллик билан, айниқса, уруғликда кўп кузатилади. Бунда зарарланган карам поялари яхши ривожланмайди, қузоқлари зарарланиб, уруғлари майда ва мажақ бўлади. Инфекция манбаи – касаллик юққан уруғ ва экиш учун мўлжалланган карам ўзаклари, экин йиғиб олингандан кейин қоладиган қолдиқлар. Вегетация даврида бактериялар, шамол, ёмғир ва ҳашоротлар ёрдамида тарқалади.
  • Мозаика – бу касаллик вируслар ёрдамида бошланади ва кўчатларда оқиш доғларнинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Шунингдек, ўсимликнинг тўқимаси бир оз сарғаяди, томирларнинг атрофи эса яшил рангга киради ва барги буришиб қолади. Бунда ўсимлик ёмон ривожланади ва тупгул чиқармайди. Агар касаллик авж олган бўлса, барглари сўлиб қолади ва тўкилиб кетади. Ушбу касалликнинг вируси карам ўзаклари ва уруғларида, шунингдек, бегона ўтларда ҳам сақланиб қолади. Касаллик ўсимлик шираси ва сўрувчи ҳашоротлар ёрдамида тарқалади.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

карам
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

29.04.2020

Маккажўхориларни йиғиб олиш ва сақлаш

12.10.2020

Маккажўхорини дони учун етиштириш

14.05.2020

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

23.10.2020

Тарвузни қишга сақлаш бўйича тавсиялар

09.11.2020

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Лизинг асосида трактор олиш шартлари

12.10.2018

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

Унумдор тупроқ қандай бўлади?

04.09.2018

Маҳаллийлаштирилган ва истиқболли бодринг навлари

09.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.