Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Иссиқхона қуриш учун жой танлаш

Муаллиф Агроном 03.02.2019
Иссиқхона қуриш учун жой танлаш

Иссиқхона қуриш учун жой текис, горизонтал, енгил таркибга эга бўлган тупроқли бўлиши лозим. Чунки бироз нотекис бўлса тез-тез суғорилганда пастлик жойда сув тўпланади ва кўчатларни намиқиб қолишга олиб келади. Иссиқхоналарда шамолга қарши мосламалар зарур бўлади, чунки полиэтилен плёнкаларнинг шамолга қарши чидамлилиги паст. Иссиқхоналарни қуриш олдидан тупроқнинг юқори қатлами олиб ташланиб, текисланади. Иссиқхонага олиб келтирилган тупроқ ишлатилиши сабабли тупроқ қатлами ағдарилмайди.

Иссиқхоналар майдонининг ўлчамини ҳисоблашда экиладиган маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинади.

Масалан: 1 га майдонда 6-7 млн дона, Қрим қарағай кўчати ўстириш мумкинлигини ҳисобга олиб иссиқхонанинг кўчат чиқарадиган майдони аниқланади. Кўчат чиқарадиган майдонни 1,3 коэффициентга кўпайтирилиб иссиқхонанинг умумий майдони ҳисоблаб чиқарилади. Чунки 30% иссиқхона майдони пушталараро майдонлар ва иш юритиш учун бошқа майдончаларни ташкил қилади. Икки йил ўстириладиган қарағай уруғкўчати учун кўчатзор майдони ҳам 2 баравар оширилади. Биринчисида бир йиллик кўчатлар, иккинчисида икки йиллик уруғкўчатлар етиштирилади.

Иссиқхоналарда иш очиқ майдончаларда ўтқазиладиган ишлардан кўра эртароқ бошланади. Шунинг учун кузда дастлабки тайёрлов ишлари бажарилади. Эрта баҳорда иссиқхоналар плёнка билан қопланиб субстратлари киритилади. Субстрат ўстириладиган навга қараб танланади. Масалан, игнабарглилар учун бироз чириган торф энг фойдали озуқа ҳисобланади. У зичланмайди, ағдаришга талаб бўлмайди. Унда ўтлар уруғлари деярли йўқ, антисептик хусусиятга эга бўлиб, замбуруғли касалликлар инфекцияси йўқ бўлади. Эрта баҳорда уни оҳак фосфорли, калийли озуқа билан аралаштирилади.

Озуқалар қабул қилинган дозалар бўйича берилади, кейин субстратлар иссиқхонага олиб кирилиб 15-17 см қатламда ёйиб ташланади. Субстрат юзига эритмада микроэлементлар берилади. Азотли озуқалар экинлар ўсиш даврида берилади.

Манба: «Кўчатчилик ва гулчилик ишлари», Я.Х.Юлдашов

[print-me]

иссиқхона
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкалари олиш...

06.09.2018

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

19.04.2020

Ловия экиш ва парваришлаш

19.05.2020

Маккажўхори етиштириш бўйича тавсиялар

20.07.2018

Иссиқхонада булғор қалампири етиштириш

13.02.2020

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Иссиқхонада редиска етиштириш бўйича тавсиялар

01.04.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Хашаки лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

23.03.2019

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.