Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 19.04.2020
Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Қовоқ – қовоқдошлар оиласига мансуб полиз экини. Қовоқнинг йирик мевали қовоқ, мускацимон қовоқ ва қаттиқ пўстли қовоқ каби 3 тури кўп тарқалган.

Қовоқ қайнатиб, димлаб, қовуриб истеъмол қилинади, турли пишириқлар, сомсалар, нонлар, мураббо ва шарбат тайёрланади. Меваси ва уруғи атеросклероз, ошқозон-ичак, буйрак касалликларини даволашда, уруғи гижжаларни туширувчи восита сифатида ишлатилади.

Экиш учун Испанская–73, Кашгарская–1644, Палов каду–268 навлари тавсия этилади. Экиладиган қовоқ уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун бўлиши зарур.

Қовоқ етиштиришда ерни экишга тайёрлаш муҳим қадамдир. Кузда ер 35 см чуқурликда шудгор қилинади. Ерни шудгорлашдан олдин минерал ва органик ўғитлар берилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун ерга узун тишли хаскаш ёрдамида ишлов берилади. Қовоқ экини эрта муддатларда экилганда ерни баҳорда қайта шудгорлашнинг ҳожати йўқ. Экинлар кечки муддатларда экилганда ерни қайта шудгорлаш зарур. Бунда тупроқни ағдармасдан туриб, 22 см чуқурликда чопиб чиқилади.

Қовоқ уруғлари апрел ойининг охири, май ойининг бошларида гектарига 4-6 кг миқдорида экилади. Уруғлар 10-15°C да униб чиқади, 20-30°C ҳароратда нормал ривожланади. Қовоқ навларига қараб 110-140 кунда пишиб етилади.

Ниҳоллари ялпи униб чиқиши билан қатор ораларини юмшатишга киришилади. Ниҳоллар униб чиққач 20–25 кун ўтгач, 2–3 чинбарг пайдо бўлгандан кейин экин биринчи марта чопиқ қилинади. Дастлабки сув берилиб, озиқлантирилади. Иккинчи чопиқ биринчисидан 25–30 кундан кейин ўтказилади. Ўсув даврида қатор оралари 4–5 марта чопиқ қилинади.

Қовоқнинг ўсув даври мобайнида тупроқ намлигини суғориш олдидан энг кам нам сиғимига нисбатан 75–80% сақлаш талаб қилинади. Экинга 1 сотихга 4–5 м3/га меъёрда 5–6 марта сув бериб, тупроқнинг шу даражада нам бўлишига эришилади.

Қовоқ ҳосилига зарар етказувчи касалликлар: илдиз чириш, фузариоз сўлиш, ун шудринг. Зараркунандалардан полиз бити (шираси), ўргимчаккана, оққанот зарар етказади. Кимёвий усулда курашда: зараркунандаларга 10 сотихга – Моспилан 20% н.кук. (25–30 г), касалликларга – Проксанил 45 % сус.к.(150 мл), Курзат Р н.кук. (200–250 г) ёки 1 фоизли Бордо суюқлигини қўллаш мумкин. Кимёвий препаратлар 60–70 литр сувга тайёрланган аралашма пуркалади.

Қовоқ мевалари кеч кузда бир марта йиғиштириб олинади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

қовоқ
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Маккажўхори касалликлари ва уларга қарши кураш

14.06.2020

Гречиха экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

05.04.2020

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Дала шароитида феврал ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

27.02.2020

Карам етиштириш ва йиғиб олиш

21.07.2018

Кунгабоқарни экиш муддатлари ва парваришлаш

09.05.2020

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

22.07.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.