Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

Муаллиф Агроном 12.01.2019
Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

Республикамиз суғориладиган ерларининг 60-65 % табиий шўрланишга мойил ерлар ҳисобланади. Чунки бундай ерларда минераллашган сизот сувлари ер юзасига яқин жойлашган. Улар доимо буғланишга сарфланади ва оқибатда тузлар ер юзасида тўпланиб қолади. Шунинг учун шўрланган ерларни ҳар йили шўрини ювиш зарурий агромелиоратив тадбирдир.

Шўр ювишнинг вазифаси қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши, ривожланиши ва мўл ҳосил бериши учун зарарли бўлган ортиқча тузларни тупроқдан ювиш ҳамда сизот сувларининг минераллашганлигини камайтиришдир.

Ер шўрини ювиш тадбирлари 2 турга бўлинади:
  • Асосий шўр ювиш;
  • Жорий шўр ювиш.

Асосий шўр ювиш янги ерларни ўзлаштиришда ва фойдаланиб келинаётган кучли шўрланган ва шўрҳок ерларда қўлланилади. Жорий шўр ювишни эса ҳар йили экинлар ҳосили йиғиштириб олингандан кейин барча фойдаланиб келинаётган шўрланган ерларда ўтказиш зарур.

Шўр ювиш суғориладиган ерларнинг иқлим, геологик, гидрогеологик ва зовурлаштириш шароитига қараб қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Чўктириб ювиш;
  2. Ювиб оқизиб юбориш;
  3. Ишқорсизлантириб (зовурли шароитда) ювиш;
  4. Ер юзасидан окизиб ювиш.
Шўр ювиш ишлари 2 усулда амалга оширилади:
  • Кам шўрланган ерлар эгатлар орқали ювилади.
  • Ўртача ва кучли шўрланган ҳамда шўрҳок ерлар эса полларга бўлиб, бостириб ювилади.

Эгатлар орқали шўр ювишда эгатлар оралиғи 60 см, чуқурлиги 18-20 см бўлиши мақсадга мувофиқдир. Чекларга бўлиб бостириб ювиш усулида шўри ювиладиган далалар уватлар билан чекларга ва сув келтириш учун ўқ-ариқларга бўлиб чиқилади. Шўри ювиладиган чекларнинг катталиги тупроқнинг механик таркибига ва сув ўтказувчанлигига, даланинг текисланганлик даражасига ва нишаблигига боғлиқ бўлади.

Ерлар шўрини ювиш самарадорлигига тупроқ (механик таркиби, сув-физик хоссаси, шўрланиш даражаси, шўрланиш типи), гидрогеология (сизот сувларининг чуқурлиги ва оқиб кетиш шароити), иқлим (ёғингарчилик миқдори, ҳаво ҳарорати) ернинг зовурлаштирилиши ва агротехник шароитларга боғлиқ бўлади. Механик таркиби енгил тупроқларда тузлар кам сув сарфланганда ҳам тез ювилади.

Манба: «Мелиорация ва ер тузиш», О.Х.Худойқулов, П.Х.Бобомирзаев, Ш.А.Бердикулов

[print-me]

5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Кунгабоқарни экиш муддатлари ва парваришлаш

09.05.2020

Пахтадан олинадиган маҳсулотлар

10.10.2018

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Иссиқхонада булғор қалампири етиштириш

13.02.2020

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Уй шароитида қўзиқорин етиштириш

08.10.2018

Иссиқхонада қулупнай етиштириш сирлари

26.04.2020

Пиёз етиштириш технологияси

24.02.2020

Республикамизда етиштириладиган тарвуз навлари

08.05.2021

Колорадо қўнғизи зарари ва унга қарши кураш

21.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.