Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

Муаллиф Агроном 17.03.2020
Сабзига қандай ўғитлар солинади?

Сабзи экини ўғитларнинг етишмаслигига турлича таъсирчан бўлади. Жумладан, азот етишмай қолган тақдирда сабзи пояси ингичкалашади, барглари майда бўлиб қолади. Баргларининг ранги оч ёки тўқ яшил ёки оч яшил тусга киради. Илдизмевалари майда ва ҳосили паст бўлади. Аксинча, азот керагидан ортиқча бўлса сабзининг илдизмеваси сувли, таркибида кўплаб оқсил бўлмаган азот сақлайди. Бу эса ўз навбатида замбуруғ ва бактериялар учун энг мувофиқ озуқа муҳити бўлиб қолади. Бунинг натижасида қиш давомида сақланаётган илдизмевалар чириб кетади ва кўкариб нобуд бўлади. Азотли ўғитлар керакли нормада берилганда эса у сабзининг илдиз меваси ҳосилига ва унинг сифатига мувофиқ келадиган даражада таъсир кўрсатади. Бунда азотли ўғит одатда, оқсил алмашинувини яхшилайди.

Фосфорли ўғитлар азотли ўғитлардан фарқ қилган ҳолда сабзи ҳосилини оширишга камроқ таъсир этади. Лекин фосфорли ўғитларнинг сабзи ҳосилига ва унинг илдизмеваси сифатига кўрсатадиган таъсири кўп жиҳатдан тупроқ таркибидаги фосфор миқдорига ва ерга солинадиган ўғитларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ бўлади. Оптимал нормада берилган фосфорли ўғит сабзи илдизмеваси таркибида қуруқ модда, қанд ва каротин кам миқдорда тўпланишига таъсир кўрсатади.

Азотли ва фосфорли ўғитлар билан бир қаторда калийли ўғитлар ҳам сабзи ҳосилининг ошишида ката аҳамият касб этади.

Маълумотларга қараганда, сабзига гектарига соф модда ҳисобида 100-150 кг азот ва 100 кг фосфор ва 50 кг миқдорда калийли ўғит берилган ҳолда энг юқори ҳосил олиш кузатилган. Тажрибада фақат соф модда ҳисобида гектарига 100 кг дан азотли ва фосфорли ўғитлар берилганда сабзининг илдизмева ҳосили 199,6 центрнерни ташкил қилгани ҳолда бу ўғитларга қўшимча 50 кг нормада калийли ўғитлар ҳам солинганда ҳосилдорлик гектарига 247,1 ср ни ташкил этган. Сабзи илдизмеваси таркибида ҳам сезиларли даражада ўзгариш рўй берган. Чунончи фақат азотли ва фосфорли ўғитлар фонида етиштирилган сабзининг илдизмеваси таркибидаги қуруқ модда 9,8%, умумий қанд модда 5,49% ва каротин миқдори 7,8% ни ташкил қилгани ҳолда яна қўшимча калий ўғити ҳам берилганда бу хилдаги моддалар миқдори янада ортган.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

сабзи
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қовун экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

26.04.2020

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Карам кўчати кассалликлари

26.01.2019

Ерларни кузда шудгорлаш бўйича тавсиялар

23.10.2020

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

12.11.2018

Очиқ далада қулупнай етиштириш бўйича тавсиялар

30.04.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.