Ари оилаларини ривожлантириш ва кўпайтириш ишлари аниқ бажарилса кўп миқдорда асал олса бўлади. Қишги мавсумда арихонада сифатли озиқ моддаси бўлса, оила танаси физиологик ёш, кўп сонли арилар билан қишлашга кирса, у ҳолда оилалар муваффақиятли қишдан чиқади. Бу талабларга эътибор берилмаса суст учаётган, қоринлари шишиб, уя деворларида судралиб юрувчи, муваффақиятсиз қишлаб чиққан ари оилалари учрайди.
Муваффақиятсиз оилаларни дарҳол текшириб, қуйидаги кўрсатмаларга амал қилиш зарур:
- уянинг таг қисми ахлат, ўлган арилардан тозаланади;
- инчали мумкатак ромларнинг ариларнинг ахлати билан ифлосланганлари ажратиб олинади.
- озиғи бор сифатли ромлар қўйилгач, оиланинг ички ҳажми қисқартирилиб, иситгич ёстиқчалар билан ўралади.
Агарда мумкатак инчаларда тухумлар бўлмаса, у ҳолда оилада она ари бўлмайди. Бу ҳолда она ариси бўлган кичик оила ўша оилага қўшилади ва умумий оила ҳосил қилади.
Йирик арихоналарда асаларичилар муваффақиятсиз қишлаб чиққан ариларга ёрдам бериш мақсадида бир-бирига қўшиб юборади. Уларни ривожлантириб, кўчга чиқиш ҳолатлари юзага келмасдан аввал янги ёш оилалар ажратиб олинади. Сўнг қўшиб юборилган ари оилаларининг ўрни тўлдирилади. Бундай пайтларда қўшни уя арилари ўғирликка кирмаслиги учун ари кирадиган тешикчалар битта-иккита ари кирадиган даражада кичрайтирилади.
Манба: «Асаларичиликни ривожлантириш асослари», Қаҳрамонов Б.А., Исамуҳаммедов А.И., Балласов У.Ш.
[print-me]
