Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

Муаллиф Агроном 10.05.2020
Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

Наслдор буқалардан олинадиган уруғнинг сифати биринчи галда уларнинг боқиш шароитига ва усулига боғлиқ. Наслдор буқаларни боқишни сусайтириш ёки кучайтириш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки кучли озиқлар билан ҳамма вақт тўйдириб боқиш улар танасининг, жинсий органларининг ёғ босиб кетишига олиб келади. Бунинг натижасида уруғ бериш хусусияти ёмонлашади. Ёки аксинча, сифатсиз ем-хашак билан боқиш улар организмини бўшаштириб, қувватсизлантириб қўяди. Бу­нинг оқибатида уруғнинг сифати бузилади, буқалар ориқлаб, касалликларга берилувчан бўлиб қолади.

Наслдор буқаларни боқиш учун махсус рацион тузиш керак бўлади. Масалан, буқалар қочириш ишларида фойдаланилмайдиган «тиним» даврида уларнинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 1,1 озиқ бирлиги ва ҳазм бўладиган протеин бериш мумкин.

Наслдор буқалардан авлод олиш учун фойдаланиш вақтида уларнинг ҳар 100 кг тирик вазни ҳисобига 1,3 кг озиқ бирлиги ва 140 г ҳазм бўладиган протеин беришни режалаштириш ижобий натижа беради.

Наслдор буқаларни ёз ойларида боқиш

Ёз ойларида иложи борича барча хўжаликларда наслдор буқаларни яйловларда боқиш мақсадга мувофиқ. Ҳамда уларни кўпроқ ҳаракат қилдириш ва талаб этилган вақтда ем ва минерал қўшимчалар бериш тавсия этилади.

Ўзбекистон шароитида ёзнинг иссиқ кунлари насл­дор буқаларни 3-4 марта, ҳатто 5-6 марта суғориш керак. Ҳамда салқин, лекин нам ва зах бўлмаган тоза жойда дам олдириш яхши натижа беради.

Парвариш қилиш ишлари барча фаслларда узлуксиз амалга ошириб борилганда наслдор буқалардан 10-12 йил ва айрим ҳолларда ундан ҳам узоқроқ вақт давомида фойдаланиш мумкин.

Барча хўжаликларда ва сунъий қочириш пунктларида вақти-вақти билан уруғ сифатини назорат қилиб туриш керак. Шунингдек, улардан олинган авлодларни соғлом, бақувват, тетик бўлиб ўсишига эътибор бериш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

буқа боқиш
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

06.05.2020

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Чорва моллар рационида кўкат ўтларнинг аҳамияти

31.03.2020

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Қўйчиликда баҳорги ветеренария тадбирлари

29.03.2020

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.