Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Товуқ боқиш сирлари

Муаллиф Агроном 08.03.2018
Товуқ боқиш сирлари

Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, инсон соғлом бўлиши учун бир йилда ўртача 10 килограмм парранда гўшти ва 100 дан ортиқ тухум истеъмол қилиши зарур. Чунки улар парҳез маҳсулотлари ҳисобланиб, инсон организми учун жуда фойдалидир.

Товуқ зотлари ва кроссларини танлаш

Аҳоли хонадонларида тухум йўналишидаги Ломанн, Декалп, Хайсекс, Хай-Лайн ва Родонит зотларини боқиш мумкин. Ҳозирда бозорларимиздаги тухумларнинг 70 фоизи Ломанн зотлари улушига тўғри келади. Улар жигарранг, оқ ва оч кулранг бўлиб, ушбу зотли паррандалардан уй шароитида бир йилда 270 донагача тухум олиш мумкин.

Бройлер — тез етиладиган гўштдор жўжа. Унинг гўштидан асосан парҳез таомлар тайёрланади. Бройлер гўшти олиш учун жўжа қисқа муддатда етарли даражада семиртирилади. Бунинг учун оғир вазнли ва тез етиладиган Росс–308, Кобб, Хабборд бройлер кросслари, Корниш, Оқ плимутрок, Нюгемпшир каби сертухум ва сергўшт зотли хўроз ва товуқларнинг чатишишидан олинган дурагай жўжалардан фойдаланилади.

Оддий уй жўжаси асосан тухум йўналишида бўлади. Бройлер жўжалари эса гўшт йўналишида боқилиб, 38–42 кунда тирик вазни 2,3–2,5 килограммга етади. Гўшт учун етиштирилган бройлер жўжалар технология бўйича 1–2 кун ичида сўйилиши шарт. Бу фурсат чўзилиб кетса, улар тирик вазнини тезда йўқотади. Шу боис, бройлерларни боқиш вақти энг кўпи билан 5–6 ҳафтани ташкил этади.

Парранда гўшти тез ҳазм бўлиш хусусиятига кўра барча турдаги чорва моллари гўштидан устун туради. Таркиби ҳар хил кимёвий элементларга бой. 2 ойлик жўжа гўшти таркибида 20 фоизга яқин оқсил, 10–12 фоиз ёғ бўлади. Бройлер жўжаси гўштининг ҳазм бўлиш коэффициенти 94–95 фоизга тенг.

Паррандаларни парваришлаш. Товуқлар қўлбола катакларда ёки ерда боқилади. Улар, асосан, қуруқ аралаш емлар билан озиқлантирилади. Бир бош товуқ учун бир йилда ўртача қуйидаги миқдорлардаги аралаш ем талаб этилади: катакларда боқиладиган тухум берадиганлари учун – 50 кг; гўшт олинадиганлари учун – 65 кг; 2 ойгача бўлган бройлер жўжалар учун – 4,7 кг; тухум олишга мўлжалланган 5 ойликкача жўжалар учун – 11,8 кг.
Жўжа очириш учун тухум олишда 8–12 та товуққа 1 та хўроз қўйилади. Хўрозлар 2–3 йил сақланади. Товуқлар томорқадан чиқадиган буғдой қолдиқлари, маккажўхори, сабзавот маҳсулотлари, қовун-тарвуз пучоқларини танламасдан ейди.

Манба: mehnat.uz

[print-me]

товуқ
8
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Курка зотлари

11.03.2018

Товуқларни тухум бостириб, жўжа очириш

20.04.2020

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

11.05.2021

Булбул боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

14.10.2020

Товуқларнинг ломан браун зоти

25.11.2018

Тухум йўналишидаги товуқларни танлаш мезонлари

29.12.2019

Ўрдак жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

03.06.2020

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Сесарка боқиш ва кўпайтириш

06.01.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

04.04.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.