Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

Муаллиф Агроном 04.04.2019
Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

Ғоз боқиш қийин эмас. Ҳураги, суви ва сузиши учун ҳовузча бўлса кифоя. Ғозларни оилаларга ажратишда ҳар тўдасида 3-4 макиён ва бир эркак ғоз қилиб тақсимланади. Макиёнлари 265-350 кунлигида (қишда, баҳорда) тухумга киради. Бир мавсумда 30-50 донача тухум қўяди. Жўжаси 29-30 кунда тухумдан чиқади. Вояга етган ғозларнинг тирик вазни 5-8,7 кг. га етади. Яхши боқилган ғозлар 9 ойлигида (3,5-4,5 кг) гўштга сўйилади. Гўшти таркибида 16% оқсил, 35% ёғ бор. Ёш жўжалари парҳез гўшт олиш учун 9 ҳафталигида сўйилади.

Ўзбекистон иқлим шароитида ғозларнинг қуйидаги зотлари қизиқиш уйғотади:
  • Холмогор ғозлар. Патлари ранги ок ва кулранг, тумшуғи ва оёқлари сариқ, боши катта, манглайида шиши бор, бўйни узун, кўкраги чуқур, яхши ривожланган, танаси йирик, корнида – бурмалари бўлади. Эркак ғознинг ўртача тирик вазни 7,5-8 кг, урғочисиники эса 6-7 кг. га етади. Тухумдорлиги 20-30 дона (бир мавсумда), тухумларининг оғирлиги эса 157-178 гр. гача етади.
  • Тулуз зоти. Эркакларининг тирик вазни 8-13 кг, урғочилариники 7-10 кг. га етади. Биринчи йили 20-23 дона, иккинчи йилги ва вояга етганлар 38-40 донадан тухум берадилар. Тухумларининг оғирлиги эса 150-168 гр. етади. Тулуз ғозларнинг боши кулранг, буйни қора-ҳаворанг, танаси ва кўкраги – оч кулранг, орқаси эса қорамтир-кулранг, қорнидаги парлари оқ тусда бўлади. Боши кенг, қиска, тумшуғи тўғри, бўйни – ўртача узунликда, қалин, танаси – йирик кенг ва чуқур, оёклари – қисқа бўлади.
  • Маҳаллий ўзбек ғозлари. Самарқанд, Бухоро, Сурхандарё вилоятларининг ва Қорақалпоғистоннинг тоғли ва лалми туманларида махаллий ўзбек ғозлари учрайди. Улар асосан кулранг тусда бўлиб, маҳаллий иқлим шароитига мослашганлар. Ушбу турдаги ғозларнинг вазни нисбатан енгилроқ бўлади: урғочи ғозлар 2,3-3,9 кг, эркаклари 3,15-5,14 кг. тош босади. Йилига 6-12 дона тухум беради.

Шунингдек, Ўзбекистонда хитой ғозларининг авлодлари кўп учрайди. Улар йирик эмас, манглайида шиши яққол кўриниб туради.

Манба: «Чорвачилик асослари», Б.О. Абдолниёзов

[print-me]

ғоз
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Курка жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

18.08.2020

Тухум йўналишидаги товуқларни танлаш мезонлари

29.12.2019

Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш

03.04.2020

Юртимизда кўпайтириладиган кабутар зотлари

27.04.2020

Сариғи иккита тухум, бу зотми ёки хусусият

25.10.2019

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Товус боқиш ва кўпайтириш

28.05.2020

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Бройлер жўжа стресс олса нима бўлади

16.06.2018

Уй беданаларининг зотлари

19.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.