Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Курка жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 18.08.2020
Курка жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

Куркалар яйловларга ҳайдаб боқилганда табиий ўтлар ҳисобига 15–20%, табиий ўтлоқлар бўлмаган шароитда қўлдан берилган кўк ўтлар ҳисобига 18% концентрат емларни тежайди. Чунки куркалар кўкат ўсимликларни жуда яхши ейди ва ўзининг озиққа бўлган кунлик таълабини маълум даражада қондира олади.

Курка болаларини ўстиришнинг 3 хил усули мавжуд:
  1. Бирдан 30 кунлик бўлгунча катакларда асраб, сўнгра ўтлоқларда ҳайдаб яйратиб боқиш. Бу усулда боқиш учун йилнинг совуқ фаслида очирилган курка жўжалари 2 ойгача батареяли сехда, сўнгра иссиқ кунлар бошланиши билан яйловга чиқариб боқилади;
  2. Жўжа очиб чиққан кунидан бошлаб 20-30 кунлик бўлгунча батарея катакларида, кейин эса иситиладиган акклиматизаторларга ўтказилиб, полга ёйиб боқилади. Акклиматизаторлардан эса гўшт учун жадал боқиладиган хоналарга кўчирилади ва полда ёйиб боқилади. Агар қиш ойлари бўлса, хона полига қалин тўшама ёйиш керак бўлади;
  3. Брудергаузларда полга ёйиб боқиш. Бу усулда яйлов майдонлари бўлган жойларда яйловга чиқариб боқилади. Яйлов бўлмаган ерларда эса хона ичида боқилади.

Батареяли сехларда курка жўжалари бир кунлигидан бошлаб КБE-1 ва КБ-106М маркали батарея катакларига қўйиб боқилади. Батарея катаги 0,5м2 майдонга эга бўлиб, унга 15–18 та жўжа қўйилади. Улар 10 кунлик бўлгач, ҳар бир катакка 10 та дан қилиб сийраклаштирилади. Сех ичи иссиқ бўлиши керак. Биринчи 4 кун давомида хона ҳарорати 32-30°C, кейинги 3 кун ичида 29–28°C иссиқ сақланиши керак. Сўнгра ҳар куни 1°C дан пасайтириб бориб 21-23°C га туширилади.

Курка болаларини ўстириш товуқ жўжаларини ўстиришга қараганда анча мураккаброқ. Улар озиқни чўқиб ейишга тезда ўргана олмайди. Бир турдаги озиқни чўқишга ўргангандан кейин озиқ тури ўзгартирилиб, бошқа озиқ берилса, жўжалар уни емайди, яъни иккинчи хил озиққа яна маълум бир ватгача ўргана олмайди. Бунинг устига курка жўжалари жуда нимжон бўлади.

Улар тез шамоллайди ва хасталанади, касалликларга тез чалинади. Асраш жойларининг алмашинувига ҳам мослаша олмай, янги жойда ўзларини нотинч ҳис этади. Паррандахонага ўрнатилган механизмлар, ускуналар ва мосламаларга қийин ўрганади. Шу сабабли курка жўжалари ўстириш технологияси ўзига хос диққат-эътиборни талаб этади.

Курка жўжалари биринчи 10 кунликда кунига 8, кейин 6 мартадан белгиланган меъёр бўйича озиқлантирилади.

Бунда озиқ дастлабки 5 кун давомида катакнинг полига қоғоз устига ёйиб берилади. Кейинчалик эса ем батареянинг озиқ солинадиган охирачаларига тарқатилиб, жўжалар озиқни шу ердан чўқиб олишга ўргатилади. Озиқ рациони ва ундаги озиқлар мажмуи ҳар 10 кунда ўзгартириб турилади. Озиқ меъёри ҳам борган сари оширилади.

Манба: «Қишлоқ хўжалик чорва молларини озиқлантириш», Б.М.Тожибоев, И.Е.Хошимов

[print-me]

курка
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Юртимизда кўпайтириладиган кабутар зотлари

27.04.2020

Бедана кўпайтириш усуллари

08.09.2018

Сесарка боқиш ва кўпайтириш

06.01.2020

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Юртимизда кўпайтириладиган ўрдак зотлари

12.04.2019

Бедана жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

18.11.2019

Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

04.04.2019

Паррандаларда учрайдиган юқумли бронхит касаллиги

21.10.2018

Куркаларни гўшт учун жадал усулда боқиш

29.10.2020

Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

24.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.