Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Бедана жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 18.11.2019
Бедана жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Бедана тухумларидан жўжа олиш учун уларни оддий инкубаторга қўйиш тавсия этилади. Унда ҳарорат 37,5°C, нисбий намлик 60% бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Инкубатордаги тухумлар орадан 5 кун ўтгач биринчи марта назорат қилинади. 13-15 кунлигидан инкубатордаги ҳарорат 37,2°C, нисбий намлик эса 55% га туширилади. Инкубациянинг 16 куни охирги назорат ишлари олиб борилади. Жўжа очиб чиқиш инкубасиянинг 17-кунига тўғри келади. Бунда инкубатордаги хаво ҳарорати 37°C ва нисбий намлик 70% бўлиши меъёр ҳисобланади.

Инкубация дастлабки чиққан жўжалардан бошлаб 4-6 соат давом этади. Олинган барча ортиқча эркак жўжалар гуруҳ ҳолда бироз қоронғулаштирилган хоналарда гўшт учун боқилади. Бунда улар ўзларини тинч сақлашади ва гўштга семириши жадаллашади. Улар 40-50 кунлик бўлгач 110-140 г тош босади ва улардан олинган, тоза ҳолдаги тушкалар 70-100 г атрофида бўлади.

Бедана жўжаларини ёғочдан ясалган ва тешиклари 5х5 мм ли тўрсимдан иборат катакчаларда асраш яхши натижа беради. Дастлабки 5-7 кун давомида катак полига қоғоз тўшалади. Унга оғилча ва сув қўйилади. Сув шиша банкани тўнтариб, бирор идишга ўрнатилиши уни тоза сақлаш имконини беради.

Жўжаларни 35-40 кунлигига қадар ҳар 70 таси учун 1 м2 пол сатҳи етарли ҳисобланади. Лекин жўжалар дастлабки кунлари ерда сақланиши мумкин. Бедана жўжалари совуқ, шамол ва ҳароратни кескин ўзгаришига чидамсиз бўладилар. Бинобарин, уларга бўладиган бундай салбий таъсирларни олди олиниши керак.

Бедана жўжалари учун уларни дастлабки кунларида ёруғлик миқдори суткасига 23 соатни ташкил қилиши тавсия этилади. Кейинчалик бу кўрсаткич аста-секин камайиши мумкин. Яъни ҳар беш кунда 2 соатга камайтириш мумкин.

Бедана жўжалари жуда тез ўсади ва ривожланади. Улар 35-40 кунлигида йирик вакилларининг вазнига етиб олишади.

Жўжалар 30 кунлик бўлгач уларни жинсига кўра бир-бирларидан ажратилади. Эркак жўжаларнинг кўкрагида кулранг ёки қора доғли қизғиш-жигар ранг патлар жойлашган бўлади. Урғочи жўжаларнинг кўкрак қисмида оч рангли, юмолоқ шаклли қора доғлари бўлади.

Бир суткали жўжаларнинг вазни ўртача 5,5-5,8 г бўлсада, улар ниҳоят серҳаракат ва сезгир бўладилар. Улар тез ривожланади. Масалан, бир ой ичида улар ўз вазнларини 1,5 мартага кўпайтира олишлари мумкин. Бинобарин, уларни озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжи хам юқори бўлади.

Жўжаларни боқишда уларни дастлабки 10 кунлигида яхши пиширилган ва майдаланган тухум, агар имкони бўлса тухумга маккажўхори, буғдой, сули ёрмаси аралаштирилган ҳолда берилса юксак натижаларга эришилади.

Озиқ аралашмаси майдаланади ва сут ёки қатиқ билан намланади. Жўжалар 3 кунлик бўлгач уларнинг рационига балиқ мойи бериш тавсия этилади. Бунда 100 та жўжа учун 0,01 г мой етарли ҳисобланади. Шунингдек, майдаланган қизил сабзи, творог, хамир-туриш ҳам бериш тавсия этилади. Жўжалар 12-14 кунли бўлгач улар рационига майдаланган шиллиққурт чиғаноқлари берилади. Шунингдек, йирикроқ қум ва ёки майда тошчалар билан таъминланади. Жўжалар кунига аввалига 6 марта озиқлантирилади, кейинчалик уни 4 мартагача камайтирилади. Сув эса доимий тоза ҳолда бўлиши керак.

Манба: «Чорвачилик ва паррандачилик асослари» М.З.Муртозаев, А.А.Кушаков, Т.А.Алибоев

[print-me]

бедана
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Юртимизда кўпайтириладиган ўрдак зотлари

12.04.2019

Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

09.02.2020

Курка зотлари

11.03.2018

Юртимизда кўпайтириладиган кабутар зотлари

27.04.2020

Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

24.01.2019

Сесарка жўжаларини ўстириш

07.02.2019

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Уй шароитида курка боқиш сирлари

29.04.2020

Ўзбекистонда кўпайтириладиган ғоз зотлари

04.04.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.