Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

Муаллиф Агроном 09.02.2020
Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

Ўзбекистонда асосан товуқларнинг тухум берадиган 2 зоти — леггорн ва рус оқ  товуқлари боқилади. Рус оқ товуғи леггорн товуғига қараганда гавдали бўлади. Урғочи рус товуғининг оғирлиги 2,1-2,2 кг гача, хўрозиники 3 кг гача етади. Бу турдаги товуқлар йилига 150-180 тагача тухум қилади.

Товуқларни зоти ва ёшига қараб алоҳида-алоҳида катакларда боқиш уларнинг маҳсулдорлигини оширади. Шунингдек, юқори маҳсулдорликка эришиш учун товуқхона тоза тутилиши керак. Бунинг учун товуқлар ётадиган катаклар қириб тозаланади, сўнгра товуқхона поли тозалаб супуриб чиқилади. Товуқларнинг дон охирлари ва сувдонлари тозалаб ювиб турилади.

Товуқлар маҳсулдорлигини оширишнинг шартларидан яна бири — боқишни тўғри ташкил қилишдир. Товуқларга ўз вақтида сифатли озуқа бериб туриш лозим, шунда товуқлар сергўшт ва сертухум бўлади. Белгиланган нормаларга мувофиқ ҳар қайси мавсум учун озуқа рациони тузилади. Озуқа нормалари ҳамма товуқлар учун бир хилда бўлмайди. Катта товуқларга кичик товуқларга қараганда кўп озуқа берилишини ёдда тутиш керак. Сули, арра, буғдой каби донларни товуқларга беришдан олдин ивитиб, сўнг берилади. Чунки бу донларни пўсти жуда қалин бўлади.

Товуқларга кўпроқ чувалчанг бериш керак, чунки чувалчанг озуқасида 10% дан 18% гача оқсил бўлади. Витаминли озуқалар ҳам товуқларга катта фойда келтиради. Ундирилган донларда витамин кўп бўлади. Шунинг учун товуқларга буғдой, арпа, маккажўхори донларини ундириб берилса, улар соғлом ўсадилар. Бундан ташқари товуқ ошқозони яхши ишлаши учун майда тошлар ташлаб қўйиш керак. Уларни товуқлар истеъмол қилиб, ошқозонда овқатни яхши ҳазм қилади.

Ўзбекистонда товуқхоналар куз ва қишда иситилмайди. Товуқхоналар товуқларни ўзидан чиққан иссиқлик билан исийдилар.

Агар қишда ёруғлик етарли бўлмаса, товуқ кам ҳаракат қилади ва озиқни кам ейди. Бундай вақтларда эрта тонгда ва кечқурунлари электр лампа билан ёритиб туриш керак. Ҳаво ёғинсиз очиқ бўлиб турса уларни ташқарига чиқариб шамоллатиб туриш фойдалидир. Очиқ ҳавода юрган товуқларни иштаҳаси очилади ва соғлиғи яхшиланади. Бундай пайтларда товуқхона ҳовлисига сув турадиган охурча қўйиб, сув билан тўлдириб қўйилади.

Баҳорда товуқлар кўп тухум қила бошлайди. Шунинг учун баҳорда уларни боқишга алоҳида эътибор бериш лозим. Товуқлар кун бўйи очиқ ҳавода уаураб юриши лозим. Товуқхонадаги тўшамаларни тез-тез тозалаб турилади ва ўрнига янги тўшамалар солинади. Баҳор ва ёзда товуқ тухум босиш инстинкти пайдо бўлади, яъни курк бўлади.

Товуқлар қариган сари кам тухум қиладиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳар йили товуқ галасидаги қари товуқларни ажратиб янгилаб турилади. Агар товуқлар тухум беришдан тўхтаса, уларни гўштликка топшириш мақсадга мувофиқ бўлади.

[print-me]

товуқ
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Курка зотлари

11.03.2018

Ғоз жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

05.12.2018

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Товуқларни тухум бостириб, жўжа очириш

20.04.2020

Паррандаларнинг гўшт маҳсулдорлиги

03.02.2019

Бройлер жўжаларни гўштликка боқиш

03.04.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Паррандаларда учрайдиган жиғилдон яллиғланиши касаллиги белгилари ва даволаш

24.01.2019

Бедана кўпайтириш усуллари

08.09.2018

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?

23.12.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.