Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Товуқларни тухум бостириб, жўжа очириш

Муаллиф Агроном 20.04.2020
Товуқларни тухум бостириб, жўжа очириш

Паррандалар сонини 2 хил усулда кўпайтириш мумкин: сунъий усулда инкубаторлар ёрдамида ва табиий усулда товуқларга тухум бостириш орқали. Товуқлар учун зарур шароитлар яратиб берилгандагина, табиий усулда жўжа олиш ўз самарасини беради.

Товуқларга тухум бостириш ишлари баҳор ойларида амалга оширилади. Чунки айнан ушбу мавсумда товуқларда кўрк бўлиш инстинктлари кучаяди. Шунингдек тухумлардан чиққан жўжалар иссиқ ва мўтадил ҳароратда улғайишади. Тухум бостириш учун товуқларни танлашда уларнинг зоти катта аҳамият касб этмайди. Фақатгина касал, нимжон ва бройлер товуқлар тухум бостиришга ярамайди. Тухум бостириш учун танланадиган товуқнинг ёши 7 ойликдан катта бўлиши керак.

Бостириш учун фақат янги, тўғри шаклга эга, пўчоғи зарарланмаган тухумлар танланади. Товуқ остига жойлаштириладиган тухумлар сони парранданинг танаси ўлчамлари, зотига қараб фарқланади. Айрим гавдали товуқлар 15 тагача тухум босиб, жўжа очириши мумкин. Товуқлар ўз тухумларидан ташқари ғоз, ўрдак ҳамда курка тухумларини ҳам яхши босиб ўтириши мумкин. Тухум бостириш жараёни кечки пайт амалга оширилади. Оталанган тухумлар терилиб, устига товуқ эҳтиёркорлик билан жойлаштирилади. Кўрк товуқлар асосий галадан четроқда тинч уяда сақланади. Кўрк товуқ уяси ўлчамлари 45х35 см бўлиши тавсия этилади.

Жўжаларни тухумдан очиб чиқиш муддати ўртача 21 кунни ташкил этади. Кўрк товуқлар тухумлари бостириш давомида 3 марта (7, 11 ва 18 кунликда) овоскоп ёрдамида кўздан кечирилади. Брак бўлган тухумлар аниқланса чиқариб ташланади, қолган тухумлар эса марказроққа суриб қўйилади.

Тухумлардан биринчи ёриб чиққан жўжаларни кўриб, товуқлар қолган тухумларни босмай чиқиб кетишига йўл қўймаслик керак. Чунки тухумдан янги чиққан жўжалар қуригунича она товуқ бағрида бир неча соат бўлишлари зарур. Жўжалар патлари қуригач уларни эҳтиёткорлик билан сават ёки коробкага териб олиш мумкин.

Манба: kakvybratvsjo.ru

[print-me]

товуқ
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Нега товуқлар ўз тухумларни ейишади, буни қандай олдини...

17.06.2018

Уй беданаларининг зотлари

19.03.2019

Товус боқиш ва кўпайтириш

28.05.2020

Товуқларнинг ломан браун зоти

25.11.2018

Юртимизда кўпайтириладиган кабутар зотлари

27.04.2020

Товуқлар маҳсулдорлигини ошириш

09.02.2020

Тухум йўналишидаги товуқларни танлаш мезонлари

29.12.2019

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Курка зотлари

11.03.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.