Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ПАРРАНДАЧИЛИК

Товуқларнинг ломан браун зоти

Муаллиф Агроном 25.11.2018
Товуқларнинг ломан браун зоти

Ломан браун зотли товуқлар биринчи бўлиб Германияда пайдо бўлган. Бу зотнинг яратилишининг сабабларидан бири – товуқлар ҳар қандай шароитда ҳам юқори маҳсулдорликка эришиш мумкин. Бу зот товуқларнинг плимутрок зоти билан родайланд зоти чатиштирилиши натижасида яралган. Жўжаларининг жинсини аниқлаш қийинчилик туғдирмайди. Ломан браун товуқлари вазни тез ортмайди, сабаби улар кўпроқ тухум олишда маҳсулдор ҳисобланишади. Хўрозлари вазни 3.5 кг, товуқларники эса 2 кг гача етади.

Браун зотли паррандалар рентабел хисобланадилар, чунки кетган харажатлар олинадиган тухумлар маҳсулдорлигидан қопланади.

Ломан браун зотли товуқлар боқишнинг афзалликлари:
  • Тухум маҳсулдорлигининг юқори даражалиги. Тухумлар катта ва жигарранг рангда бўлади. Йилига тухум қўйиши 320 тагача етади. Бир дона тухум оғирлиги ўртача 65 граммни ташкил этади;
  • Жўжаларнинг яшаб кетиш эҳтимоли 98% ни ташкил қилади;
  • Паррандалар янги шароитга тезда мослашадилар. Қафасларда ҳам жуда яхши ўсишади;
  • Товуқлари тухум қўйишни ёшликдан (160-180 кунлигидан) бошлайди;
  • Яхши авлодлар қолдиради.
Бу турдаги паррандаларни боқишнинг салбий тарафлари:
  • Тухум қўйиш 81 хафтасида товуқларнинг тухум қўйиши кескин тушиб кетади, шундан сўнг бу товуқни гўштга қўйиш керак;
  • Бундай зотли паррандалар селекция йўли билан кўпайтирилади, шунинг учун она тарафдан ўтмайди. Жўжаларни фермалардан ёки махсус станциялардан сотиб олиш керак.
Ломан барун паррандаларини озиқлантириш

Аввал айтганимиздек, бу зот шароитга жуда тез мослашиб кета олади. Жўжаларни сотиб олгач уларни ярим ойлик карантинга қўйиб, бошланғич озуқалар (ҳайвонлар дўконида олинган озуқалар) билан боқишади. Жўжалар ўсишгандан сўнг уларнинг бошланғич озуқалари тўйимли озуқаларга алмаштирилади. Озуқага майдаланган донларни қўшиб бериш мумкин. Жўжаларга фақатгина премикс бериш тақиқланади. Бундан жўжалар касал бўлиши мумкин. Агар диарея бўлиш эҳтимоли бўлса, унда сув беришни тўхтатиб гуручдан тайёрланган дамламани берилади. Комбикорм билан озиқлантирилганда бир бош товуқга кунига 114 грамм корм берилади. Бошқа товуқлар билан солиштирганда бу анча кам. Ломан браун зотли паррандалар учун энг яхши озуқа  – бу маккажўхори ёрмаси ҳисобланади. Шунингдек товуқлар рационида ҳар доим сабзавотлар ва мевалар ҳам бўлиши зарур. Парранданинг яна бир фойдали жиҳати — улар ўзи яхши ўтлай олади. Агарда паррандалар симлик қафасларда сақланса, уларнинг озуқасига ўтлар ҳам қўшиб бериш мақсадга мувофиқ.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

товуқ
0
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Паррандаларнинг гўшт маҳсулдорлиги

03.02.2019

Сесарка жўжаларини ўстириш

07.02.2019

Аҳоли хонадонларида ғоз боқиш ва кўпайтириш

05.05.2020

Товуқ боқиш сирлари

08.03.2018

Аҳоли хонадонларида бедана боқиш ва кўпайтириш

13.05.2020

Беданаларда учрайдиган касалликлар ва уларни даволаш

09.01.2020

Қиш фаслида товуқ тухуми нега камаяди?

23.12.2020

Уй беданаларининг зотлари

19.03.2019

Ўрдак жўжаларини боқиш бўйича тавсиялар

03.06.2020

Курка жўжаларини кўкатлар билан озиқлантириш бўйича маслаҳатлар

11.05.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.