Булбулларни ширин овози билан одамлар орасида машхурдир. Сариқ тусли думчали ушбу қуш ўзининг сайраши билан ҳоҳлаган одамни ўзига маҳлиё этади. Қизиқарли томони табиатда яшовчи булбуллар қишлаш учун узоқ Африкага учиб кетишади. Булбуллар асосан ўрмон мевалари ва ҳашаротлар билан озиқланишади, шунингдек чувалчангларини ҳам истеъмол қилишади.
Булбулларнинг турли хиллари учрайди. Булар: мовий рангли булбул, варакушка, свистун (ҳуштакчи) ва қизилбўйин (красношейка) булбуллардир.
Булбуллар уяларини ердан баланд бўлмаган жойда, айрим ҳолларда ернинг юзасида қуришади. Ушбу қушлар баҳорнинг май ойида жуфт танлаб, авлод қолдиришади. Кўпайиш даврида урғочи булбуллар сайрамай қўйишади. Эркак булбулларнинг давомий сайраши жуфтларини топиш учун хизмат қилади. Уяларда тухумлар пайдо бўлган булбуллар навбатба-навбат тухумларни босиб ўтиришади, бу пайтда шериклари уларни боқиб туради. Тахминан бир ой ичида тухумлардан кўзлари очилмаган булбул жўжалари очиб чиқади. Ёш булбуллар тез ўсиши учун, ота-она қушлар кўп меҳнат қилиб, емиш топиб келишади.
Айрим одамлар булбул уяларига тўғри келишса, урғочи булбулларни ҳайдаб мовий рангдаги тухумлари олишга ҳаракат қилишади. Сабаби ҳали учишни ўрганмаган булбул жўжаларини олиш ҳеч қандай наф бермайди.
XIX аср охирида Россия империясининг саройларида ва бойларнинг уйларида сайроқи булбулларни асраш одат бўлган. Ўша пайтлар булбулларни овлаш даромадли соҳа бўлиб, ушбу қушларни Африкадан учиб келишлари билан овлаб сотишган. Натижада ёввойи булбулларнинг сони камая борган, шу сабабли ҳукумат томонидан уларни овлашга чеклов жорий этилган.
Аммо ҳозирга пайтда ҳам айрим табиатга қизиқувчилар булбулларни уйда махсус катакларда сақлаб келишади. Булбуллар сақлаш учун асоси 60 см га 30 см бўлган, яхши безатилган ва том қисми юмшоқ материалдан ишланган қафаслардан фойдаланилади. Бир жуфт булбулларни сақлаш учун таҳминан 0,6-0,8 м3 очиқ майдон бўлиши талаб этилади. Тунги пайтда электр чироқлар нуридан сақланиш учун қалин мато билан қафас усти ёпиб қўйилади. Булбуллар куйлашлари учун авваламбор хонаки шароитларга кўникишлари зарур. Қафас ичида елвизак (сквозняк) бўлмаслиги керак.

Булбуллар сақланадиган қафас чизмаси
Булбуллар хонаки шароитда куйлаши учун ўзларини хавфсизликда эканликларини билишлари керак.
Ҳонаки шароитларга мослашган булбул табитда яшовчи турдошларидан кўпроқ куйлаши аниқланган.
Ушбу турдаги қушларни озиқавий элементларга бой майдаланган гўшт ва тухум, мева ва сабзавотлар (олма, сабзи, карам ва б.) бўлаклари, қуруқ мевалар (майиз), қайнатилган гречка ва қаттиқ нон бўлаклари (сухариклар) қўшиб тайёрланган қоришма билан боқиш мумкин.
Булбуллар яхши куйлаши учун табиий шароитдаги емишларни — чиқинлар, ер чувалчанглари ва чумоли тухумларини бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қушларни кунига 2 марта: эрта тонгда ҳамда кечқурун булбуллар уйқуга кетишидан 3 соат олдин озиқлантириш зарур.
Булбулнинг ёқимли куйлаши акс этган видеони томоша қилинг!
Манба: drug66.ru