Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

Муаллиф Агроном 28.02.2020
Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

Абердин-ангус зоти қишлоқ хўжалиги учун жуда қулай бўлган Шотландиянинг шимолий-шарқий ҳудудларида пайдо бўлган. Ушбу зотнинг аждодлари маҳаллий шохсиз (тўқол) қорамоллари ҳисобланади. Зот яратиш ишлари
XVIII асрда бошланиб, яқин қариндош урчитишини қўллаш натижасида тез етилувчан, гўштдор, тўқол, қора тусдаги ҳайвонлар гуруҳи яратилган.

Қорамолларнинг ранги қора тусда бўлиб, конституцияси гўшт йўналишига мос – боши катта, бўйни калта ва йўғон, бир текисда елкага қўшилиб кетади. Гавдаси кенг ва юмалоқ, оёқлари калта бўлади. Яғрини даражасида ўлчаганда, бўйи 118 смдан ошмайди. Кўкрак чуқурлиги чамаси 67 см, кўкрак кенглиги — 46 см, думғазаси кенг, гавда суяклари ингичка, аммо мустаҳкам бўлади. Мушаклари билак ва сакраш бўғинларигача яхши ривожланган. Териси юпқа, бироқ тери остидаги қалин ёғ қатлам туфайли тери қалиндек туюлади.

Абердин-ангус зотининг афзалликлари:
  • ушбу зот ноқулай об-ҳаво иқлимига тезда мослашади;
  • гўшт тана массасини 65-70% ни ташкил этади;
  • гўшти хўшбўй ва маззали таъмга эга, дунёда абердин-ангус гўштидан маззали таомлар тайёрланади;
  • ушбу зот нафақат тез етилади, балки туғруқ жараёнлари осонлик билан кечади;
  • абердин-ангус зоти бузоқлари ҳаракатчанлиги балан ажралиб туради;
  • қорамолларнинг чиройли териларини Европа мамлакатларида сумкалар тайёрлаш учун сотиб олишади.

Абердин-ангус зотининг урғочи бузоқлари 22-25 кг вазн билан, буқачалари 25 кг дан 28 кг гача бўлган вазн билан туғилади. Ярим йилда ёш ҳайвонлар 180 кг тош босади. Сигирлардан ажратиш вақтига келиб, уларнинг вазни 190-230 кг бўлади. Сигирлар 3 ёшга тўлганда уларнинг вазни 430-500 кг га етади. Энг зўр катта ёшли сигирлар 650-700 кг вазнга эга бўлса, бўрдоқига боқилган буқалар қарийб 1000 кг тош босади. Сўйилганда тирик вазнининг 62-65% и миқдорида гўшт беради. Сут соғим миқдори одатда 1700 кг гача бўлади.

Абердин-ангус зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғ ёнбағри ҳудудларида кўпайтирилади. Бу зотли қорамоллар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг фермер хўжаликларида маҳаллий қорамолларни яхшилашда ишлатилмоқда.

Бу зот буқалари сут йўналишидаги қорамоллар сигирлари билан чатиштирилиб, олинган дурагайларини гўштга ўстиришда кенг фойдаланиш мумкин.

Манба: «Чорвачилик асослари», И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

Сигирларнинг голланд зоти ва унинг тарқалиши

18.02.2020

Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

02.05.2020

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

Қўчқорларни бурдоқига боқиш бўйича тавсиялар

15.05.2020

Республикамизда парваришланадиган қорамол зотлари

20.01.2019

Отларни боқиш ва кўпайтириш бўйича тавсиялар

08.04.2020

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.