Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

Муаллиф Агроном 29.12.2019
Қўйларни қочириш учун мақул фурсат

Қўйчиликда подани қайта тиклаш совлиқлардан кўпроқ қўзи олиб уларни сақлаб қолиш эвазига таъминланади.

Қўзиларда жинсий балоғат 5-8 ойлигида рўй беради. Лекин бу даврда уларни қочириш мумкин эмас, чунки улар ҳали жисмонан тайёр эмас. Урғочи қўйлар асосан мамлакатимиз шароитида 1,5 ёшда ёки совлиқлар вазнининг 70% ига эришган пайтда дастлаб қочирилади, ёки шу вақтда улар жисмоний балоғатга етади.

Жинсий куюкиш қўйларда 20-24 соат (баъзан 3 кунгача) давом этиб, ташқи жинсий аъзолар шишиб қизаради. Биринчи куни тиниқ, иккинчи куни эса хира ва оқ шилимшиқ оқади.

Қўйларни қочиришнинг энг қулай фурсати куз мавсуми ҳисобланади. Чунки бу даврда қўйлар яхши семизликка эга бўлиб жинсий жараёни жўш урган бўлади.

Қочириш муддати эса қўзилатиш мавсумига асосан амалга оширилади. Думбали қўйчиликда суғориладиган ҳудудларда қўзилатиш қиш – эрта баҳорда ўтказилишини инобатга олиб қочиришни август, сентябр ойида ўтказилса, қоракўлчилик хўжаликларида саҳро ва дашт шароитида кўк ўтлар пайдо бўлишини инобатга олиб, март-апрел ойларида қўзилатишни ўтказиш мақсадида совлиқлар октябр-ноябрь ойларида қочирилади.

Зоотехника ва ташкилий томондан қўзилатиш мавсуми 1 ойдан ошмаслигини инобатга олиб қочириш мавсуми ҳам тиғиз 2 куюкиш даврида ташкил қилинади. Қўйларни қочириш мавсумидан олдин йилнинг келишига қараб совлиқлар қўзилардан ажратилади. Ориқ совлиқлар қўшимча озиқлантирилиб, мавсум бошида ҳамма совлиқларнинг хўжалик семизлиги таъминланади.

Мавсум олдидан совлиқларни сифатли озиқалар билан таъминлаш уларнинг жинсий фаолиятига ижобий таъсир этиб, сифатли ва аксарият кўп тухум ҳужайраси ажраб чиқишига сабаб бўлади. Оталаниш юқори бўлиб, ҳомила меъёрда ривожланади.

Манба: И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров, «Чорвачилик асослари»

[print-me]

қўй
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қуёнларни урчитиш усуллари ва тақвими

20.01.2020

Чорвадорликда маҳсулдорликка нималар таъсир кўрсатади?

10.03.2018

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

09.06.2020

Чорва моллари экинзорга тушса қандай жазо тайинланади?

23.01.2019

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.