Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

Муаллиф Агроном 24.02.2020
Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

Қўй ва эчкиларнинг такрор куюкмаслиги (қочирилгандан кейин 3 ҳафта ичида), ювош бўлиб қолиши ва қориннинг аста-секин катталашиб бориши, бўғозлик белгилари ҳисобланади.

Бўғозлик даврининг иккинчи ярмида, уларнинг қоринлари ҳар икки томондан бирдай катталашмаганлигини, ўнг томон девори дўппайиб қолганлигини аниқлаш мумкин. Бунда бачадондаги ҳомила ҳаракатини кузатиш ва қорин девори орқали уни пайпаслаб билинади. Қўй ва эчкининг чап ёнига туриб, чап қўл билан бўйнидан қучоқлаб, ўнг қўл билан қорни пайпасланади.

Ҳайвонни тутиб текширувчи кишининг чап тиззаси ерда бўлиши керак. Букилган ўнг оёқ билан қорин чап томонининг пастки қисми аста-секин, бир меъёрда итарилади. Бунда қорин ичидаги органлар ўнг томонга ўтади. Шу билан бир вақтда куч ишлатмай қориннинг ўнг томонидаги ҳомилани қўлда осонликча пайпаслаб билиш мумкин.

Қўй ва эчки текширилаётганда, буйракнинг ҳаракатчанлигини туфайли уни қорин девори орқали пайпаслаб билиш мумкин. Қўй ва эчкиларнинг ўнг томонидаги буйраги жигарнинг ўнг бўлагига тегиб туради.

Унинг кўндаланг узунлиги ўртача 8-12 см бўлади. Шунинг учун қўй ва эчки бўғозлик белгилари текширилаётганда буйракларнинг туриш жойи ва катта-кичиклигини унутмаслик лозим. Дастлаб тепа томондаги умуртқалар ортидан қаттиқ ва нисбатан ҳаракатчан буйраклар (айниқса эчкиларда) топилади. Кейин ундан пастроқ жойи пайпастланиб кўрилади. Сўнг ҳар хил катталик ҳамда шаклдаги қаттиқ тана бачадондаги ҳомила топилади. Ориқ ва жуни калта қўйларда баъзан карункуларни пайпаслаб билиш мумкин.

Бунинг учун текширувчининг ёрдамчиси ҳайвонни бошидан ёки бўйнидан маҳкам ушлаб туради. Текширувчи ўзи учун қулай томонда туриб, масалан, ҳайвоннинг орқа томонидан туриб бир қўли билан ҳайвон қорнини ўнг томонга сиқиб, бошқа қўли билан ўнг биқинини пайпаслаб ҳомилани топади.

Манба: agro-olam.uz

[print-me]

қўйэчки
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорва молларини ташиш қоидалари

03.05.2021

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қуёнларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш

12.01.2019

Қорамоллар подасини тўлдиришда ғунажинлардан фойдаланиш

11.03.2020

Қорамолчиликда урчитиш усуллари

02.02.2019

Қўзиларни сунъий озиқлантириш

23.04.2019

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

Итларнинг чумка касаллиги белгилари ва даволаш

20.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.