Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

Муаллиф Агроном 28.06.2019
Қорамолларни қон-паразитар касалликлардан ҳимоялаш

Чорвачиликни ривожлантиришда қон-паразитар касалликларига (тейлериоз, пироплазмоз, бабезиоз) қарши кураш долзарб вазифа ҳисобланади. Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари ориқлаш, қон айланиш ва нафас олиш системалари фаолиятининг бузилиши каби клиник белгилар орқали намоён бўлади. Касаллик тарқатувчилари H.anatolicum ва H.detritum каналари ҳисобланади.

Қон-паразитар касалликларига чалинган қорамоллар ўз вақтида махсус дорилар билан даволанмаса 80-90% нобуд бўлади ва қолган 10-20% яроқсиз бўлиб қолади. Қорамолларнинг қон-паразитар касалликлари мавсумий (март-октябрь) касалликлар турига киради.

Кана чаққанидан кейинги 16-20 кунлари молнинг тана ҳарорати 41,2-42°С гача кўтарилиб иштаҳаси йўқолади. Кавш қайтармайди, йўталади, ташқи лимфатик (курак олди, сон ва елин усти) безлари 3-4 баробаргача катталашганлиги кўзга ташланади ва пайпаслаганда оғриқ сезилади. Юрак-қон томир фаолияти сустлашади, камқонлик ва интоксикация натижасида шиллиқ пардалар сарғаяди. Қон қуйилишлар, қовоқнинг шишиши ҳамда кўздан ёш оқиши кузатилади. Mол ориқлаб кетади, сигирлар сут бермай қўяди, бўғозлари кўпинча бола ташлайди.

Кана личинкаси молга ёпишгач 2 кун давомида сўлак безларидаги касаллик қўзғатувчиларини ҳайвон танасига ўтказади. Орадан 9–10 кун ўтгач ҳайвоннинг тана ҳарорати 40,2–40,8°С гача кўтарилиши, иштаҳасининг бузилиши, анемия ва гемоглобинурия ҳолатлари кузатилади.

Қорамолларнинг қон-паразитар касалликларини даволаш ишларини олиб боришдан олдин уларни салқин ва осойишта жойга ўтказиб енгил ҳазм бўладиган барра ўт, майдаланган лавлаги, эндигина соғилган сут, омухта ем қўшиб атала ҳолида берилиши лозим.

Кимё-профилактика қилиш учун диамидинни 4 % ли сувдаги эритмаси тайёрланади. Тайёрланган 4% ли диамидинни сувдаги эритмасидан касаллик тарқатувчи каналарининг фаол ҳаётий даврида молни 100 кг тирик вазни ҳисобига 10 кунда бир мартадан 5 мл (2 мг/кг) дан тери остига ишлатиш зарур.

Қорамолларни пироплазмоз ва бабезиозини профилактика қилишда касаллик тарқатувчи каналарни фаол ҳаётий даврида молни 100 кг тирик вазни ҳисобига ҳар 15 кунда бир мартадан 5 мл. дан Полиамидин-п препаратини қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Тейлериозни тарқатувчи каналарга қарши кураш, уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда олиб борилиши лозим. Олдин эслатганимиздек, касаллик тарқатувчи каналар молхоналарда, молларда ҳамда яйловларда яшаб, ривожланиши мумкин. Шунинг учун каналарга қарши курашишда акарицид препаратларини қўллаш, молларни молхоналарга киритишдан олдин биноларнинг ичи ва ташқари барча ахлатлардан тозалаш ва шундан сўнг акарицид препаратлари билан ювилиши зарур.

Манба: agro.uz

[print-me]

қорамолсигир
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Тана қисмларини ўлчаб, қорамол вазнини аниқлаш

29.01.2020

Инсон саломатлиги учун эчки сути фойдаси

07.03.2019

Сигирларни соғиш ва уларни серсут қилиш

02.05.2020

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Қўй ва эчкиларнинг бўғозлик белгилари

24.02.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Қуёнларни қишда болалатиш

18.02.2019

Йилқичилик фермаларида отларни парвариш қилиш

12.08.2018

Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида янги қарор

20.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.