Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

Муаллиф Агроном 01.03.2019
Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

Швейцариялик болалар жилмайишади ва қизиқиш билан сигирнинг ён томонида ҳосил қилинган махсус тешикка қўлларини солишади. Жонивор бу вақтда шошилмасдан озуқасини чайнайди ёки эътиборсиз ҳолда туришда давом этади. Швейцариядаги чорва фермасидаги мактаб ўқувчилари учун экскурсия ана шу тарзда бўлади. Бироқ жониворлар физиологиясига ана шундай ўзгаришлар киритиш учун қандай зарурият мавжуд эди?

Бу каби ғалати ҳолат сигирлар соғлиғи ҳақидаги ғамхўрлик ва фермерларнинг молиявий даромади билан тушунтирилади. Сигир ўз эгасига максимал даромад келтириши ва юқори сифатли сут бериши учун соғлом бўлиши лозим. Бироқ афсуски, сигирларнинг мураккаб тузилган овқат ҳазм қилиш тизими ҳар доим ҳам соат каби бир маромда ишламайди. Ошқозон-ичак тизимидаги бузилишлар эса ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлади. Бу каби патологик ўзгаришлар озуқанинг кескин ўзгариши, рационга янги қўшимчаларнинг жорий этилиши ёки бошқа сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Сигирнинг ошқозонидаги микроорганизмлар янги турдаги озуқани ҳазм қилиш учун ҳар доим ҳам мослаша олмайди. Ҳазм қилиш жараёнларининг бузилиши натижасида йиғилган газлар жониворнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Бу каби ачинарли оқибатларнинг олдини олиш учун ҳам махсус қурилмалар ўйлаб топилган.

Ёш жониворларнинг кўп камерали ошқозонининг биринчи бўлимига пробкали махсус воронка ўрнатилади. Кейинчалик янги озуқавий қўшилмалар билан тажриба ўтказиш жараёни ёки саломатлик ҳолатини назорат қилиш учун пробкани очиш, микрофлора намуналарини олиш ёки бошқа зарурий таомилларни амалга ошириш мумкин. Ошқозонда тўпланган, ноқулайлик туғдирадиган ёки ўлимга олиб келадиган газлар клапаннинг очилиши билан осонгина йўқотилади. Сигирларнинг ён томонидаги бу каби қурилмалар Швейцариядаги кўпгина йирик чорвадорлик мажмуаларида кенг тарқалган. Амалий фойдасидан ташқари, ён томондаги бу каби клапанлар сут фермаларига экскурсияга келган мактаб ўқувчилари ва катталар учун кўргазмали қўлланма вазифасини ҳам ўтайди.

Манба: zamin.uz

[print-me]

сигир
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Чорва моллар рационида кўкат ўтларнинг аҳамияти

31.03.2020

Қўзиларни сунъий озиқлантириш

23.04.2019

Аҳоли хонадонларида қуён боқиш ва парваришлаш

16.05.2020

Қуёнларни сақлаш учун катаклардан фойдаланиш

29.11.2018

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Совлиқларни қўзилатиш ва қўзиларни ўстириш

17.11.2018

Қорамолларнинг абердин-ангус зоти хусусиятлари

28.02.2020

Қутуриш касаллиги хавфи ва профилактикаси

12.06.2020

Буқа боқиш сирлари

20.03.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.