Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 06.05.2020
Соғлом қуён харид қилиш бўйича тавсиялар

Қуённи малакали мутахассислар ишлайдиган ва қимматли тавсиялар олиш мумкин бўлган қуёнбоқарлар жамияти ёки қуёнчиликка ихтисослашган хўжаликлардан харид қилган маъқулдир.

Бирор-бир қуёнбоқар хонадонидан 2-3 ойга тўлган ёш қуён харид қилингани ҳам яхши. Шундай қилинса қуён емининг таркиби, режими ва боқилган шароитини кескин ўзгартириб юборилишига йўл қўйилмайди. Насл олинадиган, ёши урғочи қуёндан 2-3 ой катта, жуссаси йирикроқ эркак қуён ҳам айни шу зотдан, лекин урғочига қариндош бўлмаган, яна яхшиси бошқа хўжаликдан харид қилиниши лозим. Қуён зотдор-у, фақат яхши емланмаган деб ишонтиришга ҳарчанд уринсалар ҳам ланж ва озғин қуённи харид қилманг.

Ёдингизда бўлсин! Соғлом қуён озғин бўлмайди!

Тумшуқчаси ҳўл (нам), қулоғининг чаноқлари тоза бўлмаган, думининг таги ифлосланган қуён харид қилинмайди. Бўйнидан ушлаб кўтарилган соғлом қуён эластик пружинани эслатади. Шалвираган заиф қуён эса – шалпайганича осилиб туради. Жинсий органининг ташқи кўриниши ва ҳолатига эътибор қаратилади. Органининг шакли бузилган, тошма тошган ва шу каби бошқа оғишларга эга қуён ҳам харид қилинмайди. Оёқ тукларининг кафт ичига ёпишиб қолганлиги – юқумли тумов аломатидир. Соғлом қуён кўзлари равшан, жонли, қовоқлари шишмаган, баданидаги юнг қопламаси силлиқ ва ялтироқ бўлади.

Қуён танлашда зотининг аҳамияти жуда катта. Хусусан, гўштга ихтисослашган йирик қуён зотининг тирик вазни зоти паст қуёнга нисбатан 4-5 баробар ортиқ бўлади. Терисининг сифати бўйича ҳам фарқи сезиларли даражада аҳамиятлидир. Мисол учун, асл зотли совет шиншилласининг териси шу қадар чиройлики, ҳеч қандай чатиштириш амаллари бунчалик гўзал тусдошлик натижасини бермайди. Шу сабабли қуёнбоқарликка эндигина киришган киши тоза зотли қуён харид қилиши ва илк кезларда чатиштиришга ошиқмагани маъқулдир.

Кенг тарқалган маҳаллий зотлардан танлаб олсангиз, қуёнчилик соҳасида бошлаган ишларингиз нисбатан ишончли кечади. Бунинг сабаби аён, биринчидан, қуённи сиз арзон нархга харид қилиб оласиз. Иккинчидан, унинг бошини кўпайтириш билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмайсиз. Бошқалар билан ажриба ўртоқлашиш, зотли насл етиштириш ва ниҳоят ўз муваффақиятларингизни қўшниларингиз муваффақиятлари билан таққослаб бориш имконига эга бўласиз.

Қуённи наслдор хўжаликлардан ёки қобилиятини амалда кўрсатган, урчитиб берувчи асл зотли эркак қуёнларга эга қуёнбоқардан харид қилиш керак. Уларда мавжуд ёш қуёнлар доимо йирик, урғочи қуёнлари эса – серсут бўлади. Икки-уч маротаба ҳар йили 4 маротаба болалаган ва ҳар сафар 8-10 бошдан соғлом бола етиштирган кўп туғар қуён инидаги қуёнчаларни харид қилган афзалдир. Наслдор хўжаликлардан қуён харид қилсангиз кам таваккал қилган бўласиз. Зеро бундай хўжаликларда фақат соғлом қуён боқилиб, янги зотлар яратилади. Яхши қуёнбоқар зотлар шажарасини юритиб бориб, ўз жониворлари ҳақида кўплаб қўшимча маълумотлар бериши мумкин.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Ўзбекистонда кўпайтириладиган от зотлари

26.12.2019

Ҳайвонларда учрайдиган туберкулёз касаллиги ва унга қарши кураш

08.02.2020

Бузоқларни парвариш қилиш

13.08.2018

Ондатра мўйнали ҳайвоннини парваришлаш

12.10.2018

Қуёнларни бўрдоқига боқиш бўйича тавсиялар

09.06.2020

Сигирлар қисир қолиши ва уларнинг бола ташлашига қарши...

28.10.2018

Туя боқиш сирлари ва фойдаси

11.08.2018

Сигирлар сут маҳсулдорлиги нималарга боғлиқ?

08.06.2020

Қўйларни урчитиш усуллари

21.08.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.