Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Қуёнларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш

Муаллиф Агроном 12.01.2019
Қуёнларда учрайдиган касалликлар ва уларга қарши кураш

Қуёнда турли хил касалликлар мавжуд, уларнинг айримлари қуён ҳаёти учун катта ҳавф туғдиради. Уй шароитида парваришланаётган қуёнларда кўпинча вирусли касалликлар: қулоқ ва кўз касалликлари тез-тез учраб туради. Агарда қуёнларнинг эгаси уларни нотўғри парваришласа ва соғлиғини кузатиб бормаса, у ҳолда қуёнларда тиш, буйрак, оёқ ва бошқа ички органлар касаллигининг ривожланишига олиб келади. Қуйида қуёнлар кўп чалинадиган касалликларни санаб ўтамиз.

ГБК (геморрагическая болезнь кроликов)

Ушбу касаллик Австралияда ҳаддан ташқари кўпайиб кетган ёввойи қуён ва кемирувчиларни оммавий тарзда қириб ташлаш учун махсус вирус кўринишида яратилган. Бу касаллик қуённинг заҳарланиши кўринишида ўта кескин кечади ва оқибати ўлим билан якунланади. Касалликнинг клиникасини пайқаб қолишнинг имкони деярли йўқ. Гўё соппа-соғдек турган қуёнлар бутун бошли ферма ёки гуруҳ бўлиб қирилиб кетиши мумкин.

Касалликка қарши кураш чоралари. Қуённинг геморрагик касаллигига қарши вакцина 1,5-3 ойли қуёнга бир маротаба 0,5 мл дозада, думғаза соҳасидаги мушаклар орасига юборилади. Касаллик қўзғатувчисига таъсирланмаслик (иммунитет) хусусияти қуён 7 ойга тўлгунга қадар давом этади.

Миксоматоз касаллиги

Бу касаллик шилимшиқ қопламанинг шамоллаши, орқа тешик, жинсий аъзо, бош, қулоқлар шишиб кетиши билан кузатилади. Бундан ташқари йиринглаган шакллар ҳосил бўлиши ҳам мумкин. Қуён ўлими билан якунланиш эҳтимоли деярли 100%. Ушбу касалликка хонаки ва ёввойи қуён таъсирчан бўлиб, қўзғатувчи манба сифатида касал ва касалланиб ўтган қуён хизмат қилади. Касалликнинг тарқалишида чивин, бурга ва битлар асосий роль ўйнайди.

Касаллик аломатлари. Касаллик 5-7 кун давомида яширин ҳолда кечади. Дастлаб шапоқ-йирингли конюктивитни пайқаш мумкин. Қуён киприклари ёпишиб, шапоқ-йирингли оқим пайдо бўлади. Жониворнинг нафас олиши қийинлашиб, пишиллаб қолади.

Касалликнинг олдини олиш ва қарши кураш усуллари. Четдан олиб келинган қуён албатта карантинда сақланиши лозим. Касаллик қўзғалиши билан касалланган қуён дарҳол сўйилиши керак. Гўшти қайнатилиб, умумий тартибда сотилиши мумкин. Эмаётганидан тортиб кексасигача барча қуёнлар касалликка қарши эмланиши керак.

Конъюктивит кўз касаллиги

Ушбу касаллик кўзнинг механик жароҳатланиши, унга чанг ёки бошқа ёт жисм сингиши, кимёвий моддалар таъсири ёки қуён емида А витамини етишмаслиги оқибатида вужудга келади. Конъюнктивит шакллари кўздаги шиллиқ пардалар йиринглаши ёки яллиғланиши кўринишида кузатилади. Биринчи шаклда кўзлар кучли қизариб, кўп миқдорда ажралаётган йиринг қовоқларни очирмай ёпиштириб қўяди. Иккинчи шаклда қуён кўзидаги шиллиқ пардаларнинг қизариши, шишиши ва ёшланиши кўзга ташланади.

Касалликни даволаш усуллари. Кўздаги шиллиқ пардалар яллиғланиши кўринишидаги конъюнктивитни даволаш учун қуён кўзи 2% ли борат кислотаси билан ювилиб, унга 2-3 томчи рух эритмаси томчилари томизилади.
Конъюнктивитнинг йиринглаш кўринишидаги шаклини даволаш учун эса қуён кўзи 2% ли борат кислотаси билан ювилади. Қовоқнинг шиллиқ пардаларига (қовоқлар остига) 2-3% ли йодоформ ёки борат суртмаси суртилади. Шохпарда яраланган ва хиралашганда каломел (симоб монохлорид) кукунининг қанд упаси аралашмаси (1:1) билан ишлов берилади.

Манба: «Томорқа хўжалигида қуёнчилик», Долимов Ш.З.

[print-me]

қуён
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Швейцария сигирлари биқинидаги тешик нега зарур?

01.03.2019

Қорамолларнинг симментал зоти хусусиятлари

08.01.2020

Наслдор буқаларни боқиш ва парваришлаш

10.05.2020

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

17.03.2020

Республикамизда урчитиладиган эчки зотлари

24.04.2020

Қорамоллар подасини тўлдиришда ғунажинлардан фойдаланиш

11.03.2020

Ўзбекистонда урчитиладиган қўйларнинг ҳисор зоти

17.01.2020

Туя боқиш сирлари ва фойдаси

11.08.2018

Соғин сигирлар озиқ рациони ва уларни боқиш

22.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.