Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Ариларнинг қишдаги ҳаёти

Муаллиф Агроном 23.12.2020
Ариларнинг қишдаги ҳаёти

Ари оилаларини етарли ва сифатли озиқ билан таъминлаш қишнинг муваффаққиятли ўтишини таъминловчи энг биринчи заминдир. Шунингдек асалари уяларини ҳаво алмашиш тешикчалари билан жихозлаш зарур.

Арилар 0-2°С ҳароратда яхши қишлайдилар. Ҳарорат 4-6°С дан ошиб кетса, арилар тўдаларидан тарқалишиб, безовталана бошлайди. Натижада кўп овқат истеъмол қилади, оқибатда уя ичида ахлат кўп чиқариши арилар ўлимига сабаб бўлади.

Очиқ ҳавода қишловчи ари уяларида ҳарорат +4°С дан пасайиб кетса, арилар тyдасининг зичлашиши 12% га ошади. Бундай ҳолатларда уяларда ҳаво алмашиш тешикчалари ўз жойида бўлмаса ёки ари оиласининг ички хажми қишлашга нотўғри тўпланган бўлса, арилар таналаридан ажратган буғ ҳолатидаги нам ҳаво уядан ташқарига чиқиб кета олмай, уя деворларида, мумкатак рамкаларда тўпланиб, қировга айланади. Бу қиров ҳаво иссиқ кунлари эриши оқибатида, моғop замбуруғлари ривожланиб, мумкатак рамкаларни ишдан чиқаради ва келажакда фойдаланишга яроқсиз қилиб қўяди.

Ўзбекистон шароитида қиш мавсумида иссиқ ва офтобли кунлар тез-тез бўлиб туради. Уяда намлик ошиши натижасида моғор замбуруғлари кўпайишидан ташқари асал озиғи суюлиб, ачий бошлайди. Бундай озиқни истеъмол қилган арилар ичкетар касалига учраб, қишдан жуда кучсизланиб чиқади ёки қирилиб кетади. Арилар қишлаётган жойда намлик 85-88% бўлиши керак. Намлик психрометр аппаратининг ҳўлланган ва қуруқ термометрларинииг кўрсатгичига қараб махсус жадвал ёрдамида аниқланади.

Қишлаётган ари оилаларининг уяларига сичқон кириб қолса, жуда катта зарар етказади.

Сичқонлар ари уясидаги мумкатак рамкаларнинг инчаларини кемириб майдалайди, иситкич ёстиқчаларни майдалаб, пахта орасига ин куяди ва ўша ерда болалаб, қўланса хид тарқатади. Бундан қишлаётган арилар безовталанади ва кўпчилик ҳолларда ари оилалари қирилиб кетади.

Баҳор яқинлашган сари уларнинг opқa ичакларида тўпланган ахлатнинг миқдори кўпайиб, арилар безовталана бошлайдилар ва оқибатда йуғон ичагида тўпланган ахлатни уя ичида чиқариб юборишга мажбур бўлади. Натижада арилар қишдан кучсизланиб, мадорсизланиб чиқади ва баҳорда уларнинг ривожланиши қийин бўлади. Шунинг учун хам қишлаш вақтида ариларнинг тинчлигини таъминлаш керак.

Манба: «Асаларичиликни ривожлантириш асослари», А.И.Исамуҳаммедов, Ҳ.К.Никадамбаев

[print-me]

асалари
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Асаларичиликда январь ойида бажариладиган ишлар

05.01.2020

Америка чириш касаллигининг келиб чиқиши қандай?

09.10.2018

Асаларичиликда декабр ойида бажариладиган ишлар

01.12.2020

Асалари нектарни қандай қилиб асалга айлантиради?

09.03.2018

Асалари чаққанда қандай ҳаракат қилиш керак?

06.06.2020

Асални тозалаш ва навларга ажратиш

16.03.2018

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

02.02.2022

Асалари канаси зарари

28.08.2018

Асаларичиликда ишлатиладиган асбоб ускуналар

16.01.2020

Асалари сути фойдаси ва олиш усуллари

13.10.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.