Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Иссиқхонада сабзавот етиштириш ишлар тақвими

Муаллиф Агроном 19.12.2018
Иссиқхонада сабзавот етиштириш ишлар тақвими

Иссиқхона сабзавотчилиги қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, халқимизни қорли-қировли кунларда ҳам сарҳил, сервитамин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Иссиқхоналарда сабзавот экинларидан юқори ҳосил олишда чет эл дурагайларини қиммат баҳоларга сотиб олиб етиштириш ва минерал ўғитларни кўп қўллашнинг ўзи етарли эмас. Бунда барча агротехник чора-тадбирлар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши, экинлар учун иссиқхоналарда мақбул микроиқлим яратилиши юқори ва сифатли ҳосил гаровидир.

Иссиқхонада сабзавот етиштириш учун йил давомида қилинадиган ишлар рўйхати:
  • Декабрда — иссиқхоналарда хўжалик асбоблари таъмирланади ва дизенфекция қилинади. Иссиқхона учун гўнг ва чиринди тайёрланади. Янги парниклар учун чуқурлар қазилади. Эртанги карам уруғини сепиш учун иссиқхоналар чириндилардан тозаланади ва уруғлари сепилади. 
  • Январда — иссиқхоналар чириндилардан тозаланади, сўнг гўнг ва тупроқ билан тўлдирилади. Иссиқхоналарда эртанги карам уруғлари 15 январ ойигача сепилади. Шунингдек бодринг ва помидор экинлари ўз вақтида парвариш қилиб турилади. Эртанги карам кўчатлари яккаланади. Иссиқхона атрофидаги майдонларга экиладиган кўчатлар гўнг чириндили тувакларга кўчирилади.
  • Февралда — иссиқхоналар бақлажон, қалампир уруғлари сепишга тайёрланади. Иссиқҳоналардаги карам кўчатлари суғорилади, шамоллатилади ва озиқлантирилади. Бодринг ва помидор кўчатлари кўчат етиштириладиган иссиқхонадан ҳосил етиштириладиган бошқа иссиқхонага кўчирилади. Иссиқхонага редиска, укроп, кашнич, шавел экилади.
  • Мартда — иссиқхоналарда помидор, қалампир, бақлажон кўчатлари етиштириш учун чириндили тупроқлар билан тўлдирилади. Эртанги помидор кўчатлари тувакларга кўчирилади. Кечки помидор, бақлажон ва қалампир уруғлари мартнинг биринчи 10 кунлигида сепиб тугалланади.
  • Апрелда — иссиқхоналарда далага экиш учун помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари танланади. Кўчатлар йиғиштириб олинган иссиқхоналар дорилаб ўрнига помидор, қалампир, бақлажон, бақлажон, бодринг, қовоқ ва бошқа экинлар экилади. Редиска ва турли кўкатлар: барра, пиёз, шавел, укроп, кашнич йиғиштириб олинади.
  • Май ойида — иссиқхоналардаги помидор, қалампир, бақлажон, кўчатлари ва бошқа экинлар кўчатдан бўшаган иссиқхоналарга экилади. Илгари шу экинлар билан банд бўлган иссиқхоналар чопиқ қилинади, суғорилади ва фосфорли ўғитлар билан ўғитланади. Иссиқхоналарда ёппасига помидор узила бошлайди.
  • Сентябрда — иссиқхонага ва унинг атрофига экилган помидор, қалампир ҳамда бақлажон ҳосили узилгач, охирги сув берилади. Иссиқхонанинг иситиш асбоб-ускуналари таъмирланиб, кузги-қишки мавсум учун иссиқхонларга бодринг кўчати экилади. Гўнг-чириндили туваклар тайёрланади.
  • Октябрда — иссиқхона ва унинг атрофидаги майдонларга экилган помидор, қалампир ва бошқа экин поялари йиғиштириб олинади. Ерга компост яхшилаб аралаштирилади. Иссиқхоналар учун чириндили тупроқ тайёрланади ва иссиқхона атрофидаги майдон шудгорлаб чиқилади.
  • Ноябрда иссиқхоналардаги асбоб-ускуналарни тузатиш ва иссиқхоналарни таъмирлаш ишлари давом эттирилади. Иссиқхона бодринг ва помидор уруғларини сепишга тайёрланади. Уруғ экиладиган яшиклар ясалади, сўкчакларга тупроқ тўлдирилади. Иссиқхоналар учун гўнг ва чириндили тупроқ тайёрланади.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

иссиқхона
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Турп экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

22.05.2020

Полиз экинларини лалмикор ерларда етиштириш

12.11.2018

Тарвуз етиштириш сирлари

05.07.2018

Соя навлари тавсифи

08.01.2019

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

19.04.2020

Брокколининг фойдали жиҳатлари

29.10.2018

Очиқ далада қулупнай етиштириш бўйича тавсиялар

30.04.2021

Унумдор тупроқ қандай бўлади?

04.09.2018

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

05.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.