Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 05.02.2020
Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

Ёпиқ ерда кўк сабзавотлардан укроп, кашнич, редиска, петрушка ва селдерей ўстирилади. Булар йилнинг «илик узилди» пайтида декабрдан февралгача барра маҳсулот бериб жонга ора киради. Уларнинг иссиққа талабчанлиги нисбатан юқори. Кўк сабзавотлар униб чиққунча 20-22ºC оптимал ҳарорат зарур. Қуёшли кунларда максимал ҳарорат юқоридагига нисбатан кўпи билан 4-5ºC дан ортиқ бўлиши мумкин.

Укроп учун ҳавонинг нисбий намлиги 60-70%, бошқа экинлар учун 80-85% бўлиши лозим. Ортиқча нам тўпланиши натижасида ва паст ҳароратда чириш жараёни бошланади. Кўкат экинлар учун юмшоқ ва азотга бой унумдор тупроқ керак. Барвақт етиладиган экинлар тупроққа талабчан бўлмайди. Бироқ уларнинг гуркираб ўсиши учун озиқли суғориш керак.

Қишки иссиқхоналарда укроп, асосан бодринг ва помидорни зичлаштирувчи экин сифатида экилади.

Шунингдек ёруғ коридорга қўйилган яшикларда, кичик ҳажмли плёнка остида, баҳорги иссиқхоналарнинг ойна олди майдончасида, парникларда ҳам зич экин сифатида, баъзан бир ўзи етиштирилади. Укроп ўстириш учун 10-12 см қалинликда тупроқ бўлиши керак.

Иситилмайдиган плёнкали иссиқхона ҳамда кичик ҳажмли усти вақтинча ёпилган жойларда укроп кузги оборотда октябр ўрталаридан ноябр охиригача, эрта кўкламда эса феврал бошидан мартнинг ўрталаригача етиштирилади.

Уруғлик экиш олдидан 2 сутка давомида сувда ивитиб қўйилади (ҳар 6-8 соатда сув янгиланади), кейин қуритилади. Қишки иссиқхоналарда уруғ яшикларга ёппасига сепилади. Бунда бир яшикка 3-4 грам уруғ сарфланади, узунлиги ва кенглиги 1 м2 ерга 20-30 грам уруғ кетади. Зич экин сифатида экилганда 4-6 қаторли лента усулида 1 м2 ерга 10-15 грам уруғ сарфланади.

Парникда мустақил экин сифатида етиштирилганда бир рама остига 40-50 грам уруғ сочилади. Укроп зич экин сифатида етиштирилганда 30 см ли 2 қаторли лента усулида рама четларига сепилади. Бунда ҳар бир рамага 15 грамгача уруғ сарфланади.

Экилган заҳоти шланга ёки гулчелакда илиқ сув берилади. Сўнг устига 0,5 см қалинликда майин чиринди сепиб, бироз зичлаб қўйилади. Кўчат яшикларини уруғ сепилгандан сўнг 3-5 кун давомида 20-25ºC ҳароратли жойда бир-бирини устига қўйиб сақлаш мумкин. Майсалар пайдо бўлиши билан яшиклар ёруғ жойга қатор қилиб қўйилади.

Укроп парвариши, асосан зарур ҳарорат ва намликни сақлаш, ўсув даври давомида азотли ўғит (1 литр сувга 3-4 грам аммонийли селитра) бериш билан алмашланган ҳолда 2-3 марта суғоришдан иборат.

Укроп барра пайтида ўриб олинаверади. Кузги-қишки муддатда майсаси кўрингач 40-45 кунда истеъмол учун тайёр бўлади. Қишдагига нисбатан баҳорда етиштирилган укроп кўпроқ ҳосил беради.

Манба: «Иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш ва юритиш», Ғ.А.Саматов, Ж.Й.Йодгоров, З.Т.Сиддиқов

[print-me]

иссиқхонакўкат
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

03.05.2020

Нўхат экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

11.05.2020

Ғалла ҳосилини йиғиб олишда нобудгарчиликни олдини олиш бўйича...

15.06.2021

Сабзига қандай ўғитлар солинади?

17.03.2020

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Салат барги етиштириш бўйича тавсиялар

11.05.2021

Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

09.11.2020

Аччиқ қалампир экиш ва парваришлаш

21.08.2018

Сабзи экиш ва мўл ҳосил олиш сирлари

28.05.2020

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.