Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Қовун қишга қандай сақланади?

Муаллиф Агроном 05.12.2020
Қовун қишга қандай сақланади?

Қишга сақлаб қўйиш учун кузги қовунлар қуруқ об-ҳаво шароитида пишган ва бир оз хомроқ пайтида йиғиб олинади. Банди пичоқ ёки қайчи билан танасига зарар бермасдан қирқилади. Қовун сақлаш учун энг яхши ҳарорат 0-1˚C ҳисобланади. Ҳавонинг нисбий намлиги эса 85% га яқин бўлиши керак. Бундай шароитда узоқ сақланадиган қовунларни совутгичда май ойигача сақлаш мумкин.

Қовунларни омборхоналарда осилган ҳолатда сақлаш мумкин. Бунда омборхоналарда трубалар ўрнатилган бўлиши зарур. Қовунлар бу трубаларга осиб чиқилади. Қовунларни стеллаж қаватларига солинган сомоннинг устига бир қатор қилиб, бандини пастга қилиб, териб чиқилади.

Қишга сақланадиган қовун 2-3 см ли банди билан ўткир пичоқда кесиб олинади. Кўкиш, етилмаган қовунлар сақлашга ярамайди. Чунки улар камшира бўлиб, пишмай қолиб тез бузилади. Палакдан узиб олинган қовунлар бир қатор қилиб терилиб, даланинг ўзида 10-15 кун қуёш тафтида ушланади. 4-5 кунда бир ағдариб қўйилади. Шу вақт давомида қовунда тегишли физиологик жараёнлар содир бўлиб, бу унинг сақланиш қобилятини оширади. Сўнгра қовунлар омборга ташилади. Бунда машина ёки трактор устига юмшоқ тўшама солиб, қовунлар устма-уст терилади.

Қовун сақланадиган омборларнинг ҳаво ҳарорати 2-4˚C, нисбий намлиги 70-80% бўлиши керак. Намлик бундан ошиб кетса, замбуруғли касалликлар пайдо бўлиши мумкин.

Қовунни ҳам ҳар хил сақлаш мумкин: токчаларга териб, яшикларга жойлаб ёки осиб қўйса ҳам бўлади. Қовун осиб қўйилганда нисбатан яхши сақланади. Бунинг учун омборларда ўрнатилган 4-5 ярусли қилиб, оралиғи 80-90 см қолдириб, диаметрик 10-12 см ли ходалар ўрнатилиб, уларга қовунни тўрга солиб илиб қўйилади.

Токчанинг икки томонидан қовун сақланадиган жой тайёрланади. Булар 3-4 ярусли бўлиб, бир-биридан ярим метр масофада жойлашади. Токчага қуруқ қипиқ сепилади. Сўнгра қовунлар бир-бирига тегмайдиган қилиб, бир қатор териб чиқилади. Токчадаги ҳар бир қовун тагига алоҳида-алоҳида тўшама қилинса яна ҳам яхши бўлади. Қовунни яшикларда ҳам сақлаш мумкин. Бунинг учун яшик тубига 10-15 см қалинликда похол тўшалиб, устига эҳтиёт қилиб бир қатор қовун терилади.

Юртимизда қовунни асосан омборхоналарда сақланади. Бундай омборхоналарнинг баландлиги 3-4 м дан 5-6 м гача, ўзи оддий, девори қалин лой сувоқ бўлади. Деворларига маҳсус қопқоқли туйнукчалар ўрнатилади. Бундай омборхоналарда ҳарорат кузда 10-15˚C, қишда 4-7˚C бўлади. Ҳар бир қовун йирик кўзли тўрхалта ёки қамишдан тўқилган қовуқга солиниб осиб қўйилади. Бунда ҳаво яхши юришади ва қовунлар яхши сақланаётганини назорат қилиб туриш мумкин бўлади.

Қисқароқ муддатли сақлов учун қуйидаги навларни олиш мумкин: ўртапишар навлардан Ўзбекистон – ичи қизил 1233, Кўкча-588, Оқ қовун-557, Кўктўнли-1087, Чўли, Оқ гулоби-803 ва бошқалар. Кузги-қишки ва қишки навлардан Қариқиз-700, Қўйбош-476, маҳаллий Қорапўчоқ-3744, Умрвоқи-3748, маҳаллий Оққош, сариқ Қора қўтир ва бошқалар.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

қовун
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Иссиқхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш

13.02.2019

Саримсоқ пиёз экиш ва парваришлаш сирлари

18.10.2020

Дала шароитида феврал ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

27.02.2020

Ерлар унумдорлигини оширишда биогумуснинг фойдаси

27.11.2018

Бақлажон экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

30.07.2019

Қовоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

19.04.2020

Иссиқхоналарда кўкатлар ўстириш

27.09.2018

Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

22.07.2018

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Мотоблок қандай танланади?

12.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.