Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

Муаллиф Агроном 09.11.2020
Ҳом помидорни уй шароитида етилтириш

Янги узилган помидор ўзининг ҳолатини кўп сақламайди. Яхши шароитда ёки музлаткичда сақланганда, 15 кун туриши мумкин. Яшил рангдаги помидор қизил рангдаги помидорга нисбатан яхши сақланади. Уй шароитида сақланганида ҳам улар 2-2,5 ой ўзининг ҳолатини йўқотмайди. Шунда яшил рангдаги помидорлар яхши етилади. Етилган помидорларни совуқда (-10°C) 1-1,5 ой сақлаш мумкин.

Помидорни далада музлаб қолишини олдини олиш учун совуқ келиши билан уларни парниклар ёки салқин хоналарда сақлаш зарур. Сал сўлиган ёки юмшаган помидорнинг пўсти қаттиқ, бўз ёки кўк рангли помидорга нисбатан ҳаво ўтказмайди. Шунинг учун бундай помидорда спирт ва этилен гази йиғила бошлайди. Ҳамда бу тўқималардаги мураккаб моддаларни оддий моддаларга ўтказишини тезлаштиради. Бу жараёнда помидор нозикроқ ва ширин бўла бошлайди.

Сунъий ҳолда сақланган помидор худди ўсимлигида ривожланган помидорга ўхшаган ҳолда яхши етилиб боради. Катта ва ўртача ҳажмдаги помидорлар кичик ҳажмдагиларига нисбатан тезроқ етила бошлайди.

Чунки кичик помидорларда ривожланиш учун етарли моддалар кам бўлади. Сақлаш ҳарорати қанча юқори бўлса, помидор шунчалик тез етилади. Аммо, ҳароратнинг +30°C гача ошиши зарарли ҳисобланади. Помидорни сақлаш учун энг қулай ҳарорат +23°C–25°C ҳисобланади. Ҳавонинг нисбий намлиги эса 80-85% ни ташкил қилгани маъқул ҳисобланади. Кўпроқ ва узоқ вақт сақлаш зарур бўлса, етилмаган помидорлар танлаб олиниши мақсадга мувофиқ.

Бунинг учун ўсимлик томири билан ердан суғуриб олинади ва қоронғу, қуруқ, салқинроқ хонага томирини тепага қилиб осиб қўйилади. Бундай ҳолда помидорни январ ойигача сақлаш мумкин. Бошқа усули: кўк помидорларни 6-10°C ҳароратда, ҳаво намлиги 80-85% бўлган салқин хонада сақланса узоқ муддат яхши туради.

Помидорни сақлашнинг яна бир усули шуки, бунда яхши пишмаган яшил помидорлар териб олинади. Ҳар эҳтимолга қарши уларни 1-2 минут қайноқ сувга (60-70°C) солиб олинади. Сўнг яшикларга жойлаб ичига кесилмаган саримсоқ пиёз ташлаб қўйилса, помидор узоқ ва яхши сақланади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

помидор
2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш сирлари

31.01.2020

Помидор кўчатларини ўтқазиш ва парваришлаш

29.04.2020

Қовун зараркунандалари ва уларга қарши курашиш

31.05.2021

Нўхат экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

11.05.2020

Картошка етиштириш бўйича тавсиялар

17.07.2018

Маҳаллийлаштирилган ва истиқболли бодринг навлари

09.01.2019

Пахтадан олинадиган маҳсулотлар

10.10.2018

Қишга пиёз сақлаш бўйича тавсиялар

28.10.2020

Картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари

29.10.2020

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.