Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

Муаллиф Агроном 08.12.2018
Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

Қуён гўшти жуда мулойим, хуштам ҳамда оқсилларга бой бўлади. Шунинг учун ёш болаларга, кексаларга ва бемор кишиларга пархез таом сифатида танаввул қилиш тавсия этилади. Енгил ҳазм бўлиши сабабли ортиқча вазнга эга инсонлар учун ҳам ушбу маҳсулот жуда яхши ва мақбул емиш ҳисобланади.

Парҳезшуносликда парҳез маҳсулоти сифатида қуён гўшти биринчи ўринни эгаллайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш тери ва шиллиқ қаватларнинг ҳолатига ижобий таъсир этади.

Қуён гўшти таркибидаги оқсил жиҳатидан фақат курка жўжаси гўштидан ортда қолиши мумкин. Инсон организми қуён гўштининг 90% га яқин оқсилини ўзлаштира олади. Қорамол гўштининг эса фақат 62% оқсилини ўзлаштира олади. Қуён ёғи тез эрувчан бўлиб, сифати бўйича қорамол, чўчқа, қўй ёғларидан устунроқ туради.

Қуён гўштида натрий моддаси парранда гўштига нисбатан 2,7 марта, бузоқ гўштидан эса 2,4 марта кам бўлади. Бу ҳолат холестерин моддасини камайишига ва қуён гўштининг шифобахш бўлишига сабаб бўлади.

Турли ҳайвонларнинг 100 г ёғи ва гўшти таркибидаги холестернинг миқдори куйидагича:
  • Мол ёғида — 1,25 г;
  • Қўй ёғида -1,40 г;
  • Чўчқа ёғида — 0,33 г;
  • Бузоқ гўштида — 0,11 г;
  • Қуён гўштида — 0,4 г.

Қуён гўшти кўпинча қовуриб, димлаб, айрим вақтларда қайнатиб, дудлаб ёки тузлаб истеъмол қилинади. Овқат тайёрлаш жараёнида у тўйимлилик ва мазали хусусиятларини сақлаб қолади. Қуён гўшти инсон организмига фойдали томонлари кўплигини ҳисобга олиб, уни турли гарнирлар билан жумладан, турфа хилдаги сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар ва кўкатлар қўшиб, тайёрлаш мумкин.

Қуён болалари 70 кунликда бройлер гўшти учун сўйилиб, гўштининг таркибида 22% гача оқсил, 5% гача ёғ, тирик вазни эса 2 кг атрофида бўлади.

Сўйишга танланган қуёнлар бир кеча-кундуз озиқлантирмайди ва жун қоплами яхшилаб тозаланди. Қуённи орқа оёқларидан чап қўлда ушлаб колласи пастга қаратилади. Махсус таёк билан энсасига ўртача куч билан урилади. Қуён хушсизланади. Орқа оёқларидан махсус илгакка илиб боғланади ва қонсизлантириш учун кўзи ўйиб олинади, ёки бўйинда пайпаслаб кўриш билан луқиллаб турган уйқу артерияси топилиб пичоқни учи 1-2 см томирга санчилади. Қони тўлиқ чиқиш учун 5-7 минут кутилади. Қуён гўштини совутгичда 3-4 кун, музлаткичда эса ярим йил давомида сақлаш мумкин.

Манба: «Қуёнчилик ва мўйначилик» фанидан маърузалар матни, Ш.Қ.Амиров

[print-me]

қуён
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Сел келиш хавфи юзага келганда аҳолига эслатма

30.04.2020

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

Киви мевасининг фойдали хусусиятлари

23.12.2019

Қўзиқориннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

21.04.2019

Коронавирусни даволашда занжабилдан фойдаланиш мумкинми?

06.10.2020

Инсон организми учун гўштнинг аҳамияти

08.11.2018

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

Байрам дастурхони учун кабоб тайёрлаш

31.12.2018

Асалнинг шифобахш хусусиятлари

06.01.2019

Саломатлик учун саримсоқнинг фойдаси

16.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.