Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Асалнинг шифобахш хусусиятлари

Муаллиф Агроном 06.01.2019
Асалнинг шифобахш хусусиятлари

Асални нонга суриб ёки чойга қўшиб истеъмол қилишдан ташқари, бошқа қатор маиший ва косметик мақсадларда қўллаш мумкин. Асалнинг сизга қоронғи бўлган баъзи хусусиятлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

Қазғоқдан халос этади

Асал замбуруғга қарши таъсир қила олади. Уни шампунга қўшиб юборсангиз ёки уни мунтазам равишда бошингиз терисига сурсангиз қазғоқдан халос бўласиз. Бунинг учун 1 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ сув билан аралаштиринг ва ушбу аралашмани бош терисига 2 дақиқа давомида суртиб сингдиринг. Сўнг 2 соатга қолдиринг ва илиқ сув билан ювиб ташланг. Буни 2 кунда 1 марта такрорланг.

Терини тозалайди

Уйда тайёрланган асалли скраб терини жуда яхши туширади. Ўлик ҳужайраларни йўқ қилади ва юз рангини очади. Бунинг учун 2 ош қошиқ асални 1 чой қошиқ ош содаси билан аралаштиринг. Терини бироз ҳўллаб, сўнг айлана ҳаракатлар билан терини ишқаланг. Илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланг.

Чандиқлар битиб кетишида ёрдам беради

Асал ярадан қолган изларни тузатади ва тери рангини тиниқлаштиради. Бунинг учун 1 чой қошиқ асални 1 чой қошиқ кокос ёки зайтун ёғи билан аралаштиринг ҳамда муаммоли жойни айлана ҳаракатлар билан бармоқларингиз учи ёрдамида 1-2 дақиқа давомида массаж қилинг. Устидан иссиқ сочиқни ёпиб қўйинг ва совигунича қолдиринг. Ҳар куни такрорланг.

Ҳуснбузарларни даволайди

Асал таркибидаги бактерияларни ўлдирувчи ва намлантирувчи компонентлар ҳуснбузарларни даволайди. Шамоллашга қарши бирикмалар эса қичишиш ва қизаришларга барҳам беради. Бунинг учун асални муаммоли жойларга суриб, 15-20 дақиқага қолдиринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Терини намлантиради

Асал табиат инъом этган ажойиб намлантирувчи воситадир. У терига намлик ва ҳаво киришини кучайтиради. Бунинг учун 1 чой қошиқ асални юзга суриб, 15-20 дақиқага қолдиринг, сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.

Кутикулани юмшатишга ёрдам беради

Асалдаги озуқавий моддалар ва ферментлар тирноқ атрофидаги ёрилган, қуриб кетган терини юмшатади. Бунинг учун 1 чой қошиқ асални 1 чой қошиқ табиий олма сиркаси ва кокос ёғи билан аралаштиринг. Кутикулага ҳар куни суринг ва 10 дақиқага қолдиринг, сўнг ювиб ташланг.

Куйган жойларни даволайди

У нафақат тўқималар қайта битиб кетишини тезлаштиради, балки бактерияларни ўлдириш орқали инфекция юзага келиши олдини олади. Бунинг учун тананинг куйган қисмига юпқа қилиб асал суринг, у сингиб кетгач, яна такрорланг.

Аллергияни даволайди

Асал таркибида кам миқдорда мавжуд бўлган гул чанги иммунитетни кучайтириб, аллергик реакцияни камайтиради. Бироқ бунда ўзингиз яшайдиган ҳудудда йиғилган асалдан фойдаланинг. Бунинг учун ҳар куни 2-3 чой қошиқ асал еб туринг.

Йўтални даволаб, томоқни юмшатади

Асалнинг бактерияларни ўлдирувчи, иссиқликни туширувчи ва шамоллашга қарши хусусиятлари шамоллашнинг илк белгилари намоён бўлганидаёқ қўл келади. Бунинг учун 1-2 ош қошиқ асални битта лимон суви билан аралаштиринг ва ичиб юборинг, бунда суюқликни оғизда бироз вақт ушлаб туринг.

Манба: chakchak.uz

[print-me]

асал
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мазали мандарин танлаш бўйича маслаҳатлар

15.12.2020

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

Този итлар билан ов қилиш

26.11.2019

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Хурмо мевасининг фойдали ва зарарли хусусиятлари

01.05.2020

Қулупнай меваси фойдали ва зарарли ҳусусиятлари

17.04.2020

Мазали қулупнай танлаш бўйича маслаҳатлар

20.05.2020

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.