Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Хурмо мевасининг фойдали ва зарарли хусусиятлари

Муаллиф Агроном 01.05.2020
Хурмо мевасининг фойдали ва зарарли хусусиятлари

Хурмо — кузги севимли мева, кимдир унинг юмшоқ ва серсувини ёқтирса, яна кимдир қаттиқ турини афзал кўради. Умуман олганда, хурмони ардоқловчилар етарлича. Хурмо алоҳида қадрланишининг асл сабаби шундаки, у йилнинг аксарият резаворлар ва мевалар тугай бошлаган ёки иссиқ шароитда ўстирилганлари ҳақиқий фойда бера олмай қолган совуқ даврида бизни етарли даражада витаминлар билан таъминлай олади.

Хурмонинг саломатликка фойдаси

Хурмо таркибида глюкоза, сахароза, йод, магний, кальций, марганец ва темир бор. Шунингдек, онкологик касалликларнинг олдини олувчи А, томирлардаги мўртликни камайтиришга хизмат қилувчи Р, умумий мустаҳкамловчи хусусиятга эга С витаминлари мавжуд. Унда яна овқат ҳазм қилиш жараёни учун фойдали бўлган пектиннинг катта миқдорини учратишимиз мумкин. Шунинг учун ҳазм тизими бузилиши ҳолатларида тавсия этиладиган парҳезнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Хурмо қайси касалликларга қаршилик кўрсата олади?
  1. Онкологик касалликлар. Апельсин тусли хурмода бета-каротин ва А витамини кўплиги уни онкологик хасталиклар профилактикасида тавсия этишга сабаб бўлади.
  2. Анемия, камқонлик. Темирнинг юқори миқдори ушбу касалликларнинг олдини олишга ва қон сифатини яхшилашга ёрдам беради. Ҳомиладор аёлларнинг кунлик рационида хурмо бўлиши зарур.
  3. Қалқонсимон без касалликлари. Маълумки, таркибида йод сақловчи маҳсулотлар қалқонсимон без хасталикларидан асрайди. Хурмо йодга бой маҳсулотлар қаторида тенгсиз ўринга эга.
  4. Сийдик-тош касалликлари. Хурмо танадаги калий-натрий баланси шаклланишига ва ортиқча натрий тузлари чиқариб юборилишига ҳисса қўшади. Шунингдек, ундаги калийнинг юқори миқдори сийдик йўлларида тош пайдо бўлиш хавфини камайтиради.
Хурмо истеъмоли кимлар учун тақиқланган?
  • Ичакларда ёпишиш ва ич қотиш ҳолатларида хурмо тановул қилиш мутлақо мумкин эмас. Чунки таркибидаги танин моддаси ўткир ичак тутилишига олиб келиши мумкин;
  • Панкреартит ва ўн икки бармоқли ичак касалликларида тақиқланади;
  • Хурмонинг таркибини шакллантирувчи бирикмалар моддалар алмашинуви жараёнини секинлаштириши мумкин. Шу важга кўра, семиришга мойил ва тез вазн олувчилар учун тавсия этилмайди;
  • Ўн ёшга тўлмаган болаларнинг хурмо истеъмол қилишини иложи борича чеклаш мақсадга мувофиқдир: танин ошқозон шарбати билан ёпишқоқ аралашма ҳосил қилади. Бу овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келади;
  • Шифокорлар хурмо таркибидаги шакар миқдори кўп деб ҳисоблайдилар ва диабетдан азият чекувчи беморларга ушбу мева истеъмолини тавсия этмайдилар;
  • Ҳомиладорлик даврида ҳам меъёрни инобатга олиш зарур: худди бошқа ёрқин мевалар сингари, хурмолар ҳам аллергик реакция чақириши мумкин.

Ва яна бир инкор этиб бўлмайдиган қоида: хурмони совуқ сув ва сут билан бирга ейиш мумкин эмас. Бу бирикма ҳазм бўлмайди ва ошқозон бузилишига олиб келади.

Хурмони қандай танлаш керак?

Агар ҳамма ҳам тўғри танлашни билганида эди, бу меванинг мухлислари анча кўпроқ бўлган бўларди. Меванинг юқори сифатли нави силлиқ, усти қалин ва тўйинган рангга эга бўлади. Юмшоқлиги унинг етилганидан далолатдир. Пишмаган ҳосилда танин кўп, шунинг учун ҳам тахир маза беради. Демак, хурмохўрлик қилишдан аввал у хона ҳароратида етилиб, юмшашини кутиш керак.

Манба: kun.uz

[print-me]

хурмо
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

26.11.2018

Мандарин мевасининг фойдали хусусиятлари

05.12.2020

Қулупнай меваси фойдали ва зарарли ҳусусиятлари

17.04.2020

Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

09.01.2020

Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

14.02.2020

Саломатлик учун саримсоқнинг фойдаси

16.05.2020

Бодомнинг шифобахш хусусиятлари

03.03.2019

Ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар

21.01.2019

Коронавирусни даволашда занжабилдан фойдаланиш мумкинми?

06.10.2020

Сабзи шарбатининг фойдали хусусиятлари

12.12.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.