Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Киви мевасининг фойдали хусусиятлари

Муаллиф Агроном 23.12.2019
Киви мевасининг фойдали хусусиятлари

Киви меваси ўзининг витаминларга бойлиги билан машҳур. Меванинг катта қисмини 84% ини сув ташкил қилади. Киви C витаминига бой бўлиб, 100 грамм мевада 92 мг га тенг. Ундаги ушбу витамин цитрус мевалар ва булғор қалампирига қараганда кўпроқ.

Шунингдек кивининг таркибида E витамини мавжуд. Кивини ҳар қандай парҳез билан уйғунлаштириш мумкин. Жуда кам маҳсулотларда учрайдиган B9 витамини (фолий кислотаси) ва B6 (пиридоксин) мавжуд. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар ва кексалар учун айниқса фойдали бўлган B6 витаминининг битта кивидаги миқдори кунлик норманинг 4 фоизини ташкил этади.

Кивининг С витаминига бойлиги туфайли шамоллаш билан боғлиқ хасталиклар, юқумли инфекцияларнинг олдини олади ва иммун тизимини мустаҳкамлайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш организмдан холестеринни чиқариб юборади. Юрак-қон томир ва саратон хасталикларининг юзага келиш хавфини камайтиради. Овқат ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви жараёнини яхшилайди. Кивини тўйимли тушлик ва кечки овқатдан кейин истеъмол қилиш ҳам айни муддаодир. У ошқозоннинг оғир бўлиши ҳамда меъда қайнашининг олдини олади.

Бундан ташқари, киви таркибидаги микроэлементлар қон босимининг ошиши, юрак етишмовчилигининг олдини олади. Томирлар ва капиллярлар деворини мустаҳкамлаб, атеросклероз ва тромбозларнинг юзага келиш хавфини камайтиради. Стресслардан ва давомли тушкунликдан қутулиш учун мутахассислар кунлик рационга бир нечта киви мевасини киритишни тавсия қилади. Унинг организмдан тузни чиқариб юбориш хислати буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

Киви косметологияда

Тозаланган киви меваси пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Ундан юз учун ниқоб тайёрланг ёки шунчаки унинг ички қисмини юз ва бўйин соҳасига суртиш мумкин. Унинг терини тетик ва таранглаштириб, ёшартириши аниқланган.

Манба: ayol.uz

[print-me]

киви
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

Инсон организми учун гўштнинг аҳамияти

08.11.2018

Балиқ мойининг саломатлик учун фойдаси

31.03.2019

Ис газидан эҳтиёт бўлинг!

04.01.2019

Ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар

21.01.2019

Қизил лавлагининг саломатлик учун фойдаси

04.01.2019

Този итлар билан ов қилиш

26.11.2019

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш механизми соддалаштирилди

19.10.2018

Мазали тарвуз танлаш бўйича маслаҳатлар

07.07.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.