Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ФОЙДАЛИ

Қўзиқориннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

Муаллиф Агроном 21.04.2019
Қўзиқориннинг фойдали ва зарарли хусусиятлари

Одамлар қадим замонлардан буён қорин тўйдириш ҳамда кўплаб касалликларни даволаш мақсадида қўзиқоринлардан фойдаланганлар. Аммо ушбу ажойиб ўсимликнинг фойдали хусусиятларини ўрганиш фақат ўтган асрда бошланган. Деярли ҳар бир тадқиқот қўзиқорин турларининг янги хусусиятларини очиб беради.

Агар қўзиқоринлар экологик жиҳатдан ноқулай шароитда ўсган бўлса, тўғри тайёрланмаган бўлса ёки сақлаш қоидалари кузатилмаган бўлса инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.

Қўзиқоринларнинг таркиби унинг турига, ўсиш жойига, ёшига ва бошқа омилларга боғлиқ. Энг кўп фойдаланиладиган қўзиқоринларда A, D, E, PP, V гуруҳи, калий, кальций, фосфор, темир, олтингугурт, йод каби микроэлементлар мавжуд. Баъзи қўзиқоринлар таркибида А ва V гуруҳ витаминлари баъзи сабзавотлардагидан кўра сероб. Шунингдек, ортиқча ёғлар умуман кузатилмайди. Қўзиқорин таркибида, аминокислоталар, эфир мойлари, ферментлар ва бошқа керакли моддалар мавжуд.

Қўзиқориннинг фойдали хусусиятлари:
  • иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
  • қўзиқоринларда мавжуд лецитин томирларни тозалаш ва холестеринни камайтиришга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади;
  • замбуруғларнинг мунтазам истеъмоли ақлий қобилиятга ижобий таъсир кўрсатади;
  • қўзиқоринлар асаб тизими учун фойдали, зиқликдан халос қилади;
  • мутахассислар қўзиқоринларни ортиқча тана вазнига эга бўлган одамларнинг рационига киритишни тавсия қиладилар, чунки улар жуда тўйимли, очликни тез қондиради;
  • оқ қўзиқорин — тери, соч ва тирноқларнинг соғлиғи учун фойдалидир. Шунингдек, қалқонсимон безнинг нормал фаолиятига ёрдамлашади;
  • мутахассислар фикрига кўра, қўзиқоринларнинг шампинён тури бош оғриғини даволайди;

Ойстер қўзиқоринлари инсон организмини ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилади. Чунки уларнинг таркибидаги PP витамини бор. Радиоактив моддаларни тўпламайди, аксинча уларни организмдан чиқаради.

Японияда жуда кенг тарқалган шиитаке қўзиқоринлари инсон саломатлиги учун фойдали ҳисобланади. Улардан саратон ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
  • қўзиқоринларни ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ёш болалар, шунингдек, ошқозон-ичак тракти ишлаши бузилган одамларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди;
  • қўзиқоринлар ҳазм бўлиши оғир егулик ҳисобланади, шунинг учун уларни ортиқча ва тез-тез тановул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Оқибатда пептик яра, панкреатит ва бошқа касалликларни олиб келиши мумкин.

Баъзи қўзиқоринлар зарарли бўлиб, инсон саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин. Қўзиқорин ҳақиқатдан ишончли бўлиши учун, уни тўғри танлаш, тайёрлаш технологияси ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш керак.

Манба: zamin.uz

[print-me]

қўзиқорин
3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Бедана тухумининг фойдали хусусиятлари

09.01.2020

Анор мевасининг фойдали ҳусусиятлари

29.11.2018

Асалнинг шифобахш хусусиятлари

06.01.2019

Ёш тадбиркорлар учун имтиёзли кредитлар

21.01.2019

Инсон организми учун гўштнинг аҳамияти

08.11.2018

Хурмо мевасининг фойдали ва зарарли хусусиятлари

01.05.2020

Сел келиш хавфи юзага келганда аҳолига эслатма

30.04.2020

Зайтун меваси ва ёғининг саломатлик учун фойдаcи

14.02.2020

Лимоннинг фойдали хусусиятлари

07.03.2020

Калий хлориднинг ўсимликларга фойдаси

28.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.