Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

Муаллиф Агроном 22.11.2018
Ўзбекистонда етиштириладиган анор навлари

Ўзбекистонда Қува, Наманган, Денов ва Китоб туманлари аъло сифатли анорлари билан машҳур. Анор асосан, мева сифатида истеъмол этилади. Анордан қандолат ва тиббиётда кенг фойдаланилади, тери ошлашда ва газламаларни бўяшда ишлатилади. Гулбарги ва мева пўстидан бўёқ, донидан шарбат тайёрланади. Ёввойисидан лимон кислота олинади. Баъзи турлари хушманзара ўсимлик сифатида экилади.

Ўзбекистонда анорнинг қуйидаги серҳосил ва қимматли навлари тарқалган:
  • Аччиқ дона – серҳосил, меваси октябр ойида пишади. Мевалари ясси думалоқ шаклда, йирик, вазни 300-400 гр, қобиғи қалин бўлади. Пишган мевалари бир текис қизил рангли, меваси нордон-ширин бўлади. Мевасини 2-3 ой сақлаш мумкин;
  • Оқ дона – Ўзбекистоннинг барча вилоятлар учун мўлжалланган. Дони йирик бўлади, меваси сентябр охирида пишади. Меваси ясси-юмалоқ, йирик, вазни 300-500 гр гача етади. Қобиғи юпқа қаттиқ бўлади. Пишган мевасинг ранги оч-сариқ ёки оқиш қизил тусли бўлади;
  • Қозоқи анор – халқ томонидан етиширилган. Ўрта Осиёда энг яхши ҳисобланган нордон-ширин нав. Ҳар хил турдаги тупроқларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Ер ости суви ер юзасига яқин бўлган ерларда ҳам яхши ўсади, аммо шўр ерларда ҳосили ёмон бўлади. Совуққа чидамсиз 14-15°С даража совуқда анор тупининг устки қисми зарарланади. Пишиб етилган меваси октябр ойида териб олинади. Сақлаш ва ташиш учун меваси чидамли. Махсус биноларда мевасини 6-8 ойгача сақлаш мумкин;
  • Қизил анор – бу нав халқ селекцияси томидан етиштирилган маҳалли нав бўлиб, нордон-ширин анор навларига киради. Шох-шаббаси кенг ёйиқ шохлаб ўсади. Меваси тўқ қизил ёки қизил бўлади. Катталиги ўртача бўлади. Дони тўқ қизил, йирик, пўсти юпқа, ундан 50-55% шарбат чиқади. Меваси яхши, нордон-ширин бўлиб, ҳар тупидан 30-35 кг ҳосил беради. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида кўп тарқалган. Бу анор нави туплари унумдор ерларда яхши ўсиб мўл ҳосил беради. Меваси октябр ойида териб олинади.

Анор ҳар хил тупроқли ерларда ўсаверади, лекин сизот сувлар чуқур жойлашган, унумдор, сув билан яхши таъминланган, сувни яхши ўтказадиган тупроқли ерларда яхши ўсиб, мўл ҳосил беради. Анор октябр ойининг охирлардан бошлаб кўмилади. Кўмиш вақтида тупроқда нам етарли бўлса, шох-шабба устига ташланган тупроқ яхши ушлаб қолади, қуруқ тупроқ эса шохлар тагига тўкилиб тушиб кетади.

Манба: mygarden.uz

[print-me]

анор
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Японияликлар Булоқбоши майизига харидор

12.12.2019

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

Лимонни уй шароитида қишга сақлаш

22.10.2020

Мевали дарахтларни экиш муддатлари

23.02.2019

Паст бўйли дарахтлар қандай экилади?

30.08.2018

Уй шароитида мандарин етиштириш

05.12.2020

Анжир меваси етиштириш бўйича тавсиялар

14.06.2020

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

27.03.2020

Хандон писта етиштириш

01.06.2020

Токларни кесиш муддатлари, техникаси ва усуллари

03.04.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.