Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЧОРВАЧИЛИК

Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

Муаллиф Агроном 17.03.2020
Ўзбекистонда боқиладиган қўйларнинг қоракўл зоти

Қоракўл зоти — жаҳонда энг қадим ва асл қоракўл тери берувчи қўй зоти ҳисобланади. Унинг шаклланиши халқ селекцияси асосида рўй берган. Қоракўлчиликнинг равнақини XVII аср бошларидан ҳисоблаш мумкин. Шу даврга
келиб савдо-сотиқнинг ривожланиши жаҳон бозорида қоракўл терисига бўлган талабнинг пайдо бўлишиига туртки бўлган.

Бухоро қўйларининг жингалакли мўйна бериши бўйича маълумотлар XVII аср бошларида пайдо бўлган. Кейинчалик жаҳон бозорида барра терига бўлган талабнинг кескин ошиши, айниқса ўрта гул ўлчамидаги яхши жингалак терилардан нимча, палто, папаха, телпак, ёқалар тикилиши, Европада мўйна бозорининг ташкил бўлиши, қоракўл тери довруғини оширди.

Қоракўл номининг аталиши бўйича кўп тахминлар мавжуд. Ҳақиқатга яқинроқ муаллифлар тахмини — Бухоро вилоятининг Қоракўл ҳудудида урчитиладиган қўйлардан олинган қўзи териси тушунилган.

Қоракўлга бўлган талаб ортиши билан Бухоро қўйининг обрўйи ошди, барра терилар эса бозорни эгаллай бошлади. XIX асрнинг 79 йиллари махсус барра тери берувчи зот деб тан олиниб, уларни Россия жануби, Қрим ва Европа, Украина, Намибия мамлакатларига урчитиш учун олиб кетадилар.

Қоракўл қўйларининг қулоғи катта осилган; бошнинг юз қисми узунчоқ, бироз дўнг; оёқлари ингичка, туёқлари қаттиқ бўлади. Аксарият қўчқорлари шохдор, совлиқлари тўқол бўлади.

Қўчқорлар тирик вазни – 60-70 кг, совлиқларники – 40-45 кг, туғилганда қўзилар вазни – 3,5-4,5 кг бўлади. Дағал жун берувчи қоракўл қўйлари жуни йилига 2 марта қирқиб олинади. Ўртача бир йилда қўчқорлардан физик оғирликда 3-4 кг, совлиқлардан 2,5-3,5 кг ни ташкил қилади.

Қоракўл қўйлари баҳор ва куз пайтида тез семириш қобилиятига эга.

Пучак қилинган қоракўл қўйларининг барчаси бурдоқиланиб гўштга топширилади. Айниқса бу борада яроқсиз қоракўл совлиқларини қочириб бурдоқилаш ва улардан суйиб сифатли гўшт ва қоракўлча олиш тажрибаси республикамизда кенг тарқалган.

Қўзилари 1-2 кун сут истеъмол қилганидан кейин тери учун сўйиш натижасида қўзилардан сифатли ширдон олинади. Қоракўл қўйларининг табиий пуштдорлиги юқори бўлиб, ҳар 100 совлиқдан ўртача 95-110 қўзи бериши мумкин.

Қоракўл қўйларини пуштдорлигини оширишда гормонал усулларни кенг қўллаш, қўзи олишни кўпайтиргани билан бирга, нозик, ҳаётчанлиги ва тери сифати паст қўзилар олишга сабаб бўлади.

Манба: «Чорвачилик асослари» И.Мақсудов, Ж.Жўраев, Ш.Амиров

[print-me]

қўй
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қорамоллар гўшт маҳсулдорлигига таъсир қилувчи омиллар

05.11.2018

Қорасон касаллиги қарши кураш чоралари

25.03.2020

Қорамоллар подасини тўлдиришда ғунажинлардан фойдаланиш

11.03.2020

Эчки боқиш ва кўпайтиришнинг фойдаси

11.08.2018

Хонадонларда кўпайтириладиган қуён турлари

27.12.2019

Қўйларни гўштликка боқиш сирлари

25.04.2020

Чорва моллари боқиш

04.03.2018

Қорамолларда қичима касаллиги ва уни даволаш

25.12.2018

Чорва молларини сунъий уруғлантириш

17.11.2019

Аралашмали силос тайёрлашнинг афзалликлари

07.02.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.