Шу йилнинг 1 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳар асаларичилар ассоциацияси ва Ecobozor бозорлар тармоғи ҳамкорлигида асал ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ярмаркага ташриф буюрувчилар асаларичиларнинг сара маҳсулотларидан таътиб кўриб харид қилишлари мумкин:
- асал — майский, тоғ асали, дашт асали, пахта асалари, кунгабоқар асали, оққурай асали ва бошқалар;
- асалари уялари, перга, прополис, асалари сути, асаларичилик асбоблари;
Шунингдек ярмарка давомида профессионал асаларичилардан соҳа сир-асрорлари ҳамда асалнинг шифобахш хусусиятларидан соғлиқни яхшлаш ҳақида маълумотга эга бўладилар.
Ярмарка Ecobozor бозорлар тармоғининг “Мирзо-Улугбек” филиалида бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар пойтаҳтимиз аҳолиси ҳамда меҳмонларини асал ярмаркасида иштирок этиб, мазали асаллардан таътиб кўришга таклиф этади!
Манба: ecobozor.uz
[print-me]
