Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Токларни хомток қилиш бўйича тавсиялар

Муаллиф Агроном 10.05.2020
Токларни хомток қилиш бўйича тавсиялар

Хомток қилиш – ток парвариш қилиш усулларидан бири. Бунда ортиқча яшил новдаларни олиб ташланади. Бу эса қолган новдаларнинг яхши ривожланиши ва мева тугиши учун шароит яратади.

Токда шўралар пайдо бўлиши билан хомток қилинади. Новдаларда тўпгул ҳосил бўлиши билан ҳосил новдаларини ҳосилсиз новдалардан фарқ қилиш ва ортиқчасини юлиб ташлаш мумкин. Новдаларнинг узунлиги 40-50см га етганда улар симбағазга боғланади. Агар тўпгул ўрнига жингалак чиқса, бу новда ҳосилсиз бўлади. Ҳосил қилмаслиги аниқ бўлган новдаларни эрта хомток қилиш қўшимча миқдорда новдалар, шу жумладан ҳосил қиладиган новдаларнинг ривожланишига ёрдам беради.

Хомтокни эрта гуллайдиган навлар бўлган майдонлардан бошлаш зарур. Токнинг кўп йиллик зангларидан ўсиб чиққан бачки (қўлтиқ) новдалар биринчи навбатда олиб ташланади. Бунда токни шакллантириш ва зангнинг ўрнини босиш учун керак бўладиган бачки новдалар қолдирилади.

Ҳар бир нав учун тупдаги ҳосил қилмайдиган новдалар нисбати олинадиган ҳосил ва новданинг ўсиш кучини, шунингдек, экологик ва агротехник шароитини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Масалан, суғориладиган ерларда етиштириладиган кишмишбоп навларда ҳар иккита ҳосилдор новдага бир-иккита ҳосилсиз новда қолдириш керак.

Лалми токзорларда қиш, баҳор давридаги ёғингарчиликни ҳисобга олган ҳолда хомток қилинади. Бир вақтнинг ўзида олинадиган ҳосил миқдори нормаллаштирилади. Ҳар бир ҳосилдор новдага битта ҳосил қилмайдиган новда қолдирилади. Ёғингарчилик кам бўлган йилларда токнинг жуда кучсизланиб кетишининг олдини олиш мақсадида шўрали новдаларнинг учдан бир қисмини олиб ташлаш керак. Техник навларнинг кўпчилигида ҳосилсиз новдалар оз қолдирилади. Чунки уларда кўп миқдорда шўралар яъни яшил новдалар ривожланади.

Хомток қилишни имкони борича тезроқ тугатиш керак. Агарда ҳосил берадиган ва ўринбосар новдаларнинг бир
жойидан 2 ёки 3 та кўк новда ўсиб чиққан бўлса, бунда ҳосилли новда қолдирилиб, ҳосилсизлари олиб ташланади.

Биринчи хомток шўралар аниқ шакллангандан кейин ўтказилади.

Буни шўра хомток, ток тўлиқ гулдан чиққандан кейин қилинадиган хомтокни ғўра хомток дейилади. Бу даврда ғўраларнинг катталиги тахминан мошдек, айрим ток навларида нўхатдек бўлиб қолади. Шўра хомток даврида кундадан ўсиб чиққан бақувват новдалардан 3-4 таси қолдирилиб, қолганларини чўкиртак қолдирмай кесиб ташланади. 3-4 та қолдирилган новдалар келгусида қариган зангларни ёшартиришда фойдаланилади. Кундада новдалар қолдиришда токнинг умумий ҳолатига қараш зарур.

Ғўра хомток қилишда шўра хомтокдан қолиб кетган ортиқча ва шу йилги новданинг қўлтиғидан ўсиб чиққан бачки новдалар танаси қотиб ёғочланмасдан қўлда аста-секин бир томонга қийшайтириб олиб ташланади. Ҳар бир хомтокдан кейин новдалар симбағазларга салгина тортиб боғланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, айниқса, шўра хомтокдан кейин қолдирилган кўк новдалар жуда мўрт бўлади ва ён томони шўра хомтокда очилиб қолган бўлади. Шунинг учун хомток қилингандан кейин кўк новдаларни тезда боғлаш лозим. Акс ҳолда салгина шамолга ҳам синиб кетади.

Манба: «Узум етиштириш ва майиз қуритишнинг замонавий технологияси», Р.М.Абдуллаев, М.М.Мирзаев, У.Я.Набиев
[print-me]

узум
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Боғларни зараркунандалардан ҳимоялаш

27.03.2020

Терак экиш ва парваришлаш

07.05.2020

Хандон писта етиштириш

01.06.2020

Интенсив боғлар ва иссиқхоналар аҳолига лизингга берилади

03.02.2020

Юртимизда етиштириладиган винобоп узум навлари

03.06.2020

Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

25.04.2020

Ток қаламчалари тайёрлаш ва уларни қишда сақлаш

19.11.2019

Узум кўчатларини экиш

23.03.2018

Анор экиш ва парваришлаш

15.03.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.