Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

Муаллиф Агроном 25.04.2020
Ўзбекистонда кўп етиштириладиган олма навлари

Олма кўпчилигимизнинг энг севимли меваларимиздан бири. Бунга ҳайрон қолмасаям бўлади, чунки у нафақат ширин мева, балки шифобахш хусусиятга эга неъмат ҳамдир. Юртимиз миришкор боғбонлари томонидан турли ҳил олма навлари етиштирилиб, ҳалқимиз дастурхонига ва жаҳон бозорларига етказилади. Қуйида республикамизда парваришлаб, ўстирилаётган олма навларини санаб ўтамиз.

  1. Самарқанд тўғичи — эртанги навлардан бўлиб, дарахтининг баландлиги 4-4,5м га етиб, думалоқ шох-шабба формасига эга. Мевасининг вазни 75,9 гр бўлиб, ёш дарахтлардан териб олинган вазни ўртача 100-130 гр ни ташкил қилади. Меваси териб олинаётганда сариқ-кўк рангда бўлади, пишиб етилганда эса сариқ тилла ранга киради. Экилгандан кейин 3-4 йилда ҳосил бера бошлайди. Меваси май ойининг охири, июн ойида пишиб етади.
  2. Саратоний нави – дарахтлари ўрта бўйли бўлиб, баландлиги 6-6,5м га етади. Шох-шаббаси анчагина ихчам сийрак формада бўлади. Экилган кўчатлари 3-4 йилда ҳосилга кира бошлайди. Июль ойида мевалари пишиб этилади, уларни 10-12 кунгача сақлаш мумкин. Мевасининг ўртача вазни 100-150 гр га етади. Пўстининг ранги кўк-ялтироқ, пишган сари сомон рангига кириб боради.
  3. Тошкент боровникаси навининг дарахти бақуввати бўлиб, баландлиги 7 м гача етади. Дарахти яхши шохлайди, шохлари шамолга чидамли, ҳосили вазнидан бир ёққа эгилади, лекин синмайди. Мевасининг ўртача вазни 140 гр, катталариники 200гр га етади. Меваси июль-августда пишади, шакли юмалоқ, ўртача серсув, нордон-ширин бўлади ва яхши сақланади. Дарахти ҳар хил типдаги тупроқларда яхши ўсиб, ҳосил беради. Улар тезда тикланиш ҳусусиятига эга, совуққа анчагина чидамли бўлади. Биринчи ҳосилини 4-5 йилда бера бошлайди, тўлиқ ҳосилга 7-8 йилда киради. Бу навнинг томорқаларда ўстиришда афзаллик томонларидан бири, меваси чиройли, давомли вақт ичида кетма-кет пишиб етилаверади. Мевасининг пишиш даври бир ойгача давом этади.
  4. Қизил Графенштейн нави – Ўзбекистоннинг деярли барча ерларида учрайди. Дарахти бақувват, катта бўлиб ўсади. Меваси ёз охирларида пишади. Кўчати экилгач, 4-5 йилда ҳосилга киради. Меваси юмалоқ, чиройл, рангдор, вартача вазни 100-130гр га етади. Эти сарғиш оқ сувли, ширин ҳушҳўр бўлади.
  5. Делишес – қишки серҳосил олма нави бўлиб, 5-7 йилда ҳосилга киради. Меваси пишганда тўқ-қизил рангда бўлади. Август-сентябр ойи ўртасида узиб олинади. Меваси вазни 150-180гр гача етади.
  6. Жонатан – кузда пишадиган, барвақт ҳосилга кирадиган нав. Дарахтнинг бўйи 4,5-5 метра бўлиб, шох-шаббаси ёйиқ ҳолда ўсади. Мевасининг вазни 100-120гр гача етади. Экилган кўчати 4-5 йилда ҳосилга киради, 7-й иилдан бошлаб ҳар бир дарахт 70-80 кг дан ҳосил беради. Дарахтлар 12-14 ёшга кирганда ҳосил миқдори икки ҳисса ошади.
  7. Старксимон – навининг дарахти пастак бўлади. Новдалари қисқа ва йўғон бўлиб, бўғин оралари қисқа бўлади. Кўчатлари 3 йили ҳосил бера бошлайди. Дарахтлар серҳосил бўлади, лекин ҳосили ҳар йили ҳам бир текис бўлавермайди. Мевасининг ташқи кўриниши ўзига ром қиладиган даражада қизил ранг билана қопланган. Меваси ҳушбўй ҳидга эга бўлади.
  8. Голден делишес – серҳосил нав бўлиб, дарахти пакана бўйли, шох-шаббаси думалоқ шаклда бўлади. Экилган кўчатлари 3-4 йилда ҳосилга киради. Мевасининг вазни 130-160гр га етади. Шакли чўзиқроқ ёки думалоқ чўзиқ бўлиб, ранги олтинсимон тусда бўлади. Мева қобиғининг устида кулранг доғлар ва айрим пайтларида зангсимон доғлар учрайди. Мевалари шунингдек хушбўй ҳидга эга бўлади. Меваси август ойининг охири, сентябр ойлари бошида пишади.
  9. Оқ розмарин — қишги нав бўлиб, узоқларга юбориш учун ягонаа яроқли навдир. Дарахти кучли бўлиб, пирамида шаклида ўсади. Мевасининг вазни 75-100гр га етади. Дарахти экилгандан кейин 6-7-йилдан бошлаб ҳосил бера бошлайди. Кучли пайвандтагларга улаб ўстирилган дарахтлар кеч ҳосилга киради, 10-12 ёшга кирганда ҳосил бера бошлайди. Ҳосили сентябр ойининг бошларида териб олинади. Тўлиқ ҳосилга кирган тўпларидан 250-300 кг гача мева териб олиш мумкин.

Манба: mygarden.uz 

[print-me]

олма
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Жийда меваси фойдаси ва етиштириш сирлари

16.11.2018

Узум ҳосилини йиғиб олиш бўйича тавсиялар

02.08.2021

Терак экиш ва парваришлаш

07.05.2020

Анор дарахтларини ўғитлаш бўйича тавсиялар

24.03.2020

Ўзбекистонда етиштириладиган беҳи навлари

10.03.2019

Беҳи экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

23.04.2020

Қишга мевали дарахтлардан ўтин тайёрлаш

14.10.2018

Павловния дарахти ҳақида маълумот

18.10.2018

Калифорния қалқондорининг олма дарахтларига зарари ва унга қарши...

23.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.