Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

Муаллиф Агроном 31.08.2018
Ток кўчатлари қандай тайёрланади?

Ток одатда, қаламчалардан кўпайтирилади. Қаламча тайёрлашда асосан узумнинг ҳосилдорлигига, мевасининг сифатига совуқ ва касалликларга чидамлилигига эътибор қаратган ҳолда саралаб олинади. Қаламчани бир йиллик пишган ва янги кесилган новдадан кесиб олинади. Новданинг пишганлигини аниқлаб олиш учун уни эгиб кўрилганда ғижирлаган товуш беради. Чунки қуриган пўстлоқ толалари узилади. Новда пўстлоғининг ранги ҳам сарғиш бўлади.

Новданинг узунлигини 50-60 см қилиб қаламча қилиб учи ва ён шохчалари кесилади. Тайёрланган қаламчаларни 15-20 та дан қилиб 2 жойидан боғланади. Сабаби уларни кўмиш ва тайёр бўлгандан сўнг қазиб олиш жараёнида қулай бўлади. Шунингдек ҳосил бўлган куртак (бўртма) ларга зарар етмайди. Қаламчада 5-7 тадан куртак бўлиб, новданинг қалинлиги 1 см атрофида бўлиши керак. Бундай қаламчада баҳорда ўсиб ривожланиш учун озиқ моддалар запаси бўлади.

Ток қаламчалари баъзи ҳолларда яҳши ривожланмайди яъни ёш новдалар дастлаб яҳши ўсиб чиқади, лекин кейинчалик қуриб қолади. Бунга асосий сабаб, илдиз ривожланишда новдадан ортда қолганидир. Чунки янги новда ҳали озуқани тўлиқ илдиздан эмас, балки, қаламчада мавжуд бўлган озуқа моддаларидан олиб турган бўлади. Бу озуқа запаси тугагандан сўнг новданинг қуриши кузатилади. Бунинг олдини олиш учун каламчаларни олдиндан илдиз орттириб олиш керак.

Қаламчаларни илдиз орттириш учун феврал ойининг охири ва март ойининг бошларида кузда кўмилган жойидан олиб ёки эрта баҳорда кесилган новдалардан тайёрланади.

Сўнг намлиги етарли бўлган жойга 60-70 см чуқурликка тескари ҳолда қўйиб устига 10 см чиринди тупроқ солинади. Сўнгра устидан сув сепиб намланади, устидан селофан плёнка ёпиб қўйилади. Ҳар 5-6 кунда очиб сув сепиб турилади.

Қаламчаларни кузда кўмилганда қишки қор-ёмғир сувлари зарар етказмаслиги учун чоралар кўриб қўйилади. Қаламчаларни тескари ҳолда кўмишнинг сабаби, баҳор келиши билан қуёшнинг иссиғида қаламчанинг илдиз қисми тезроқ ривожланади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан кўмилган қаламчаларда 10-15 кун ичида бўртмалар ҳосил бўлади.

Қаламчалар тўлиқ бўртмалар (илдизлар) ҳосил қилганидан сўнг, апрел ойининг бошларида 80-100 см оралиқдаги қаторларга орасидаги масофани 15-20 см қилиб экилади. Бунда қаламчанинг ер устидаги қисми 2 та куртак қолдирилиб, қияроқ ҳолатда кўмилади. Эндиги навбатда тўйдириб суғорилади ва ҳар 5-6 кунда кейинчалик, 10-15 кунда суғориб турилади.

Куртаклар яҳши ўсиб чиққанидан сўнг кейинчалик уларнинг фақат биттаси қолдирилиб, иккинчиси олиб ташланади. Қаламчалар экилган қаторларда намлик миқдори етарли бўлишини таъминлаш учун тез-тез суғориб турилиши зарур. Шу билан кейинги йил учун узум кўчати етиштирилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

узум
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Павловния дарахти ҳақида маълумот

18.10.2018

Олхўри меваси навлари

15.08.2018

Ток кесиш ва шакл бериш

27.09.2020

Кузда бажариладиган боғ ишлари

16.10.2020

Нок кўчатларини экиш ва парваришлаш сирлари

05.05.2020

Гилос дарахтларига шакл бериш бўйича тавсиялар

05.05.2021

Ҳурмо қачон мўл ҳосил беради?

21.02.2019

Лимон етиштириш бўйича тавсиялар

18.03.2018

Боғ-токзорларда сентябрда бажариладиган ишлар

26.09.2020

Узумчилик ва виночилик кластерлари ташкил этилади

02.08.2021

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.