Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ДЕҲҚОНЧИЛИК

Тарвуз қачон экилади?

Муаллиф Агроном 06.04.2020
Тарвуз қачон экилади?

Тарвуз уруғини очиқ майдонларга экиш юртимизнинг марказий вилоятларида эртаги навлар учун 15-апрелгача, кечкиси 15-майдан 10-июнгача экилиши мақсадга мувофиқ. Жанубий вилоятларда эртаги навлар 10-апрелгача, кечкилари эса 10-20 июнда экилади. Шимолий вилоятларда эртаги навларни 20-апрелгача, кечкиларини 20-30 майга қадар экиш энг яхши муддат ҳисобланади.

Мўл ҳосил олиш учун кўпроқ тарвузнинг эртапишар навларидан “Ўринбой”, “Манзур”, Ф1 “Чиллаки”, “Крисби”, “Кримстар” ва ўрта ертапишар “Чинни тарвуз”, “Сурхон тонги”, “Мармар тарвуз” навларини экиш тавсия этилади.

Тарвуз экиш учун мўлжалланган экин майдонига кузда маъдан ва органик ўғитлар солиб 35-40 см чуқурликда шудгор қилиб қўйилади. Баҳорда тупроқда намни сақлаб қолиш учун дала тишли бороналар билан бороналанади. Экиш олдидан эса чизелланиб, экишга тайёрланади. Тарвуз уруғини экиш учун об-ҳаво ҳарорати 14-15°C гача исигандан сўнг экишга киришилади. Қатор ораларини 210-280 см қилиб кенг эгат олинади. Тарвуз 2×70 см оралиқда эгатнинг икки четига экилади. Уруғларни 3-6 см чуқурликка экилади. Бундан саёз экилганда уруғларга намлик етишмаслиги натижасида тўлиқ униб чиқмаслиги мумкин. Ўта чуқур экилганда эса уруғлар чириб қолиши ҳам мумкин.

Майда уруғли тарвуз навларни экиш учун гектарига 4 кг, йирик уруғли тарвузларни экиш учун 5-6 кг уруғ сарфланади. Ўсимликларни униб чиқганидан сўнг яганалаш, тупроқни юмшатиш, экинни озиқлантириш, чопиқ қилиш, суғориш, палакларни тўғрилаш зарур. Шунингдек бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши кураш чораларини ўз вақтида бажариш зарур.

Зарур бўлса, яганалаш ишлари бажарилади. Яганалаш 2 босқичда: биринчиси ўсимлик чинбарг чиқарганда ва биринчи чопиқ вақтида ўтказилади. Ниҳоллар тўлиқ униб чиқгандан кейин қатор ораларини юмшатилади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

тарвуз
5
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қовун қишга қандай сақланади?

05.12.2020

Иссиқхоналар қачон ёпилади?

04.10.2020

Маккажўхорини дони учун етиштириш

14.05.2020

Иссиқхоналарда укроп етиштириш бўйича тавсиялар

05.02.2020

Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

18.05.2020

Картошка куясининг ҳосилдорликка салбий таъсири

21.02.2020

Ерёнғоқ экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

29.04.2020

Ўзбекистонда экиладиган маккажўхори навлари

17.03.2019

Колорадо қўнғизи зарари ва унга қарши кураш

21.05.2020

Шўрланган ерларни ювиш аҳамияти ва усуллари

12.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.