Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
БОҒДОРЧИЛИК

Нок кўчатларини экиш ва парваришлаш сирлари

Муаллиф Агроном 05.05.2020
Нок кўчатларини экиш ва парваришлаш сирлари

Нок кўчатларини экиш учун аввало, томорқа майдонида сувнинг юришини ҳисобга олиб, яхшилаб текислаб олиш керак. Ер майдонининг ҳар квадрат метрига 5–10 кг гўнг (чиринди), 250 грам фосфор, 100 грам калий ва 200 грам аммонийли азот ўғити солиниб, 25-30 см чуқурликда ҳайдалади.

Нок кўчатларини экиш муддати кузда ноябрь ойига, эрта баҳорда эса февралнинг охири — март ойининг бошларига тўғри келади. Кўчат экиш учун чуқурлиги ва кенглиги 60×60 см бўлган чуқурчалар ковланади. Чуқур қазишда тупроқ устки қисмининг 20–25 см қатлами ўранинг бир томонига, қолган қисми иккинчи томонига олиб қўйилади. Ўрага 400 грам фосфор, 30–40 грам калий ўғити ҳамда 8–10 килограмм чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади.

Кўчат ўрага тик ҳолда қўйилиб, тупроқ билан кўмилади. Кўчатни пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўлатиб сув қуйилади. Шунда тупроқ зичланиб, ниҳол яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб, тўлдирилади. Кўчатлар тупроқнинг намлигига қараб вақти-вақти билан суғориб турилади.

Дарахтларга баҳорда ярусли (қаватли) қилиб шакл берилади. Бунда дарахтнинг биринчи қаватида 3–4 дона асосий шох қолдирилади, қолганлари қирқиб ташланади. Иккинчи қават шохлари асосий шохлардан 30–40 см, биринчи қават шохларидан 25–30 см масофада қолдирилади. Учинчи қават шохлари ҳам шу зайлда шакллантирилади. Шакл беришда шох-шаббаларнинг бир-бирига соя беришининг олди олиниб, бир маромда сийраклаштирилади.

Нок дарахтига зараркунандалардан нок шира бургаси, мева канаси, касалликлардан калмараз (парша) зарар келтиради.

Нок шира бургасига қарши эрта баҳорда Цепиметрин 25 % 10 литр сувга 20 грамм қўшиб пуркалади. Ушбу препаратлар бўлмаганда тамаки қайнатмасидан фойдаланиш мумкин.

Нок дарахти ҳосилини йиғиб олишда мевалари бандига зарар етказмасдан терилади. Баъзи маҳаллий навлар терилганидан сўнг маҳсус иссиқ шароитда сақланганида ўзига хос юмшоқликка эга бўлади. Кечки навлар терилганидан кейин сақлашга қўйилса, улар бир неча ҳафта ўтгач пишиб, истеъмолга яроқли бўлади.

Манба: mehnat.uz

[print-me]

нок
4
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Қишга узум сақлаш усуллари

01.12.2018

Учқора майизини етиштиришнинг нозик жиҳатлари

20.09.2018

Нима сабабдан мевали дарахтлар мева қилмайди?

22.04.2020

Сақлаш давомида меваларда кузатиладиган касалликлар

06.12.2019

Олма етиштириш бўйича тавсиялар

14.03.2018

Беҳи экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

23.04.2020

Иссиқхонада лимон кўчати қандай экилади?

12.03.2020

Ток қаламчалари тайёрлаш ва уларни қишда сақлаш

19.11.2019

Боғ-токзорларда август ойида бажариладиган агротехник тадбирлар

01.08.2019

Мевали дарахтларни ўғитлаш меъёрлари ва муддатлари

17.01.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.