Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
АСАЛАРИЧИЛИК

Асални тозалаш ва навларга ажратиш

Муаллиф Агроном 16.03.2018
Асални тозалаш ва навларга ажратиш

Асал таркибида 2 хил механик аралашма бўлади: табиий ва кейин тушган ҳар хил аралашмалар. Чанг ва крахмал заррачалари, сув ўтлари ҳужайралари, ачитқи ва бошқалар табиий механик аралашмаларга киради, уларнинг асалга тушиши асаларичига боғлиқ эмас.

Бошқа аралашмалар – мум парчалари, ёғоч, ўлган асалари танаси ёки унинг қисмлари, асалари личинкаси, ёрдамчи майда-чуйда ахлат заррачаларининг тушиши асаларичига боғлиқ. Аризордан асал жуда тоза чиқиши, унда ҳеч қандай аралашмалар бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, ифлосланган асални тайёрлов базаларида тозалашга тўғри келади, бунинг учун асал иситилади, бу эса унинг сифатини анчагина туширади.

Асал ифлосланишининг олдини олиш учун асаларичи бир қатор қоидаларга риоя қилиши керак:

  • асаларилар учиб кира олмаслиги учун асални ойнаси майда катакли тўр билан тўсилган бино ичида ҳайдаши,
  • ромлардан асалга ёғоч парчалари, мум парчалари тушиб кетмаслиги учун мум инларни эҳтиётлик билан очиши,
  • арихоналарни текшириш вақтида уни ерга қўймаслиги керак, чунки унга тупроқ, ўт, ёғоч парчалари ва бошқалар ёпишиб қолиши, кейинчалик улар асалга тушиб қолиши мумкин.
Ажратилаётган асал албатта элакдан ўтказилиб, асал тиндириладиган бакда сақланиши керак.

Аризорда ёғоч ёки темирдан асал тинитгич тайёрлаш мумкин. Бунинг учун асал тинитгични иситиб, ичига эритилган мум қуйилади ва мум бутун ички юзасини қоплагунча бак айлантирилади. Ортиқча мум тўкилади. Мум қатлами юпқа, мустаҳкам ва тежамли бўлиши учун асал тинитгични яхши қизитиб эритилган мумни кўпроқ олиш учун иложи борича уни тезроқ айлантириш керак.

Асални яхши тозалаш учун тинитгич оғзининг қирраларига ёғоч таёқчадан ром тайёрлаб қўйиб бак ичига осилиб турадиган сим тўр боғлаб қўйилади. Асал қизиб кетмаслиги керак, чунки иссиқдан фермент ва витаминлар парчаланиб кетиши мумкин. Асал қайнаб кетса, у карамеллашиб кетади, бунда инверт қанд мураккаб углевод карамелга айланиб, унинг ранги ва мазаси ёмонлашади. Асалнинг бузилганини унинг диастаза сони кўрсатади, бу сон асалнинг ферментатив фаоллигини, яъни асалдаги ферментларнинг бутлигини кўрсатади. Диастаза сони (10 дан паст) бўлса, бу диастаза, инвертаза ва бошқа ферментларини юқори ҳароратда ёки бошқа таъсирлар туфайли бузилганини кўрсатади.

Асални 60˚C дан юқори ҳароратда иситиш тавсия этилмайди, қисқа вақтда 70˚C гача иситиш мумкин, фақат жуда тез совитиш керак. Асал тиниқ оқ рангдан қорамтир ранггача бўлади. Асалнинг мазаси рангига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради. Тўқ рангли асал баъзан мазаси жиҳатдан оч ранглисидан яхшироқ бўлади. Савдо амалиётида асални 3 хил нав – оч, қаҳрабо ва тўқ ранглига бўлиш кифоя қилади.

Ҳозирги пайтда асал бир хил “табиий асал” – деб сотилади. Бу ҳолат мутлақо нотўғри, чунки сифати бўйича асал жуда хилма-хилдир.

Бир грамм асалдаги диастаза ферменти томонидан бир соат ичида парчаланган 1 фоизли крахмал эритмаси миқдорига диастаза сони дейилади.

Маълум бир сифатга эга бўлган асал олиш мақсадида ҳар хил навларни аралаштиришга купажирлаш дейилади. Купажирлаш орқали асалнинг мазасини, хушбўйлигини, ранги ҳамда қуюқ-суюқлигини яхшилаш мумкин.

Юртимизда оч рангли асаллар – оқ қурайдан, пахтадан, тўқ рангли асаллар эса тоғли ҳудудлардаги ўсимликлардан олинади.

Манба: mirishkor.uz

[print-me]

асал
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Она арини янги оилага ўтказиш қийинми?

06.03.2018

Асал қандай сақланади?

15.07.2018

Асаларичиликда октябрда бажариладиган ишлар

04.10.2020

Асаларичиликда август ойида бажариладиган ишлар

03.08.2021

Қишловга қолдирилган озиқ асалнинг асаларилар маҳсулдорлигига таъсири

11.12.2019

Асаларичиликда февраль ойида бажариладиган ишлар

02.02.2022

Ёш она арили кичик оилаларни қишлашга тайёрлаш

24.11.2019

Асаларичиликда ноябр ойида бажариладиган ишлар

01.11.2020

Шарбат ажратувчи боғ ўсимликлари

15.02.2020

Асаларичиликда апрель ойида бажариладиган ишлар

03.04.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.