Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Хитойга қовун экспортига йўл очилди

Муаллиф Агроном 07.09.2019
Хитойга қовун экспортига йўл очилди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 27-28 август кунлари Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Хитой Халқ Республикасининг бош божхона бошқармаси ўртасида “Ўзбекистондан Хитойга қовун экспорт қилиш бўйича фитосанитар талаблар тўғрисида баённома” имзоланди.

Ушбу баённомага мувофиқ, Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилинадиган қовун Ўзбекистоннинг 4 вилоятидан – Хоразм, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан бўлиши лозим. Шунингдек, Хитойга экспорт қилинадиган қовун фитосанитар талабларга тўлиқ мувофиқ келиши керак. Жумладан, зарарли организмлардан ҳоли ҳудудларда етиштирилиб, карантин инспектори томонидан мониторинг назоратидан ўтказилган бўлиши талаб этилади.

Қовунни экспорт қиладиган барча далалар, қадоқлаш цехлари Хитой ва Ўзбекистон карантин хизматларининг биргаликдаги рўйхатидан ўтказилиши ва тасдиқланиши лозим. Ушбу рўйхатдан жой олишни режалаштираётган тадбиркорлик субектларидан 10 сентябрга қадар “Ўздавкарантин” инспекциясига мурожаат қилишлари сўралади (71-255-62-39, info@karantin.uz, www.karantin.uz).

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қовунни экспорт учун юклаш ва ташиш “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторлари назорати остида амалга оширилиши белгиланган. Экспорт қилинаётган маҳсулот қадоғида дала ва қадоқлаш цехи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши талаб қилинади.

Хитой томонидан қовун экспортига қўйилаётган талабларнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Юқоридаги талабларга риоя этилмаган ҳолда, юкланиб экспортга йўналтирилган қовун чегара масканларидан қайтарилишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Хитойга Ўзбекистондан экспорт қилишга рухсат этилган карантин остидаги маҳсулотлар тури 12 тани (гилос, мош, қобиқсиз грек ёнғоғи, ширин ва аччиқ бодом, узум данаклари, кунжут, майиз, қуритилган аччиқ қалампир, аччиқ қалампир, ўрик қоқиси, қовун) ташкил этади.

Экспортёр тадбиркорлар юқорида кўрсатилган маҳсулотларни транспорт бирликларига юклашдан олдин “Ўздавкарантин” инспекциясининг ҳудудлардаги инспекторларига мурожаат этишлари лозим.

Ҳозирда “Ўздавкарантин” инспекцияси ХХР карантин хизмати билан Хитойга қўшимча равишда анор, узум ва лимон экспорт қилинишига рухсат олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Манба: karantin.uz

[print-me]

қовун
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида...

05.04.2019

Ўзбекистонда шоличилик кластерлари ташкил этилади

17.12.2019

Биржада чорва учун ем баҳоси пасайди

01.04.2019

Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

05.08.2019

Республикамиз ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

30.04.2020

Қишлоқ хўжалиги вакиллари шахсий транспортда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши...

17.04.2020

Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади

05.12.2019

Ўзбекистон бўйлаб 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга...

15.04.2020

Чорвачилик хўжаликларига давлат томонидан субсидия ажратилади

30.01.2020

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.