Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

Муаллиф Агроном 05.08.2019
Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

Ўзбекистонда Жанубий Кореянинг Tong Yang Moolsang компаниясининг замонавий машиналари ёрдамида шолини кўчат усулида етиштириш йўлга қўйилади.

Янги технология орқали ҳосилдорлик ошиши, вегетация даври қисқариши, 70-75% гача уруғдан иқтисод қилиниши, 20-25% гача сувдан унумли фойдаланишга эришилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий маркази, Шоличилик илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-дала семинарида қайд этилди.

Айни пайтда Кореядан “TYM” (Tong Yang Moolsang) компаниясининг қўлда итариб, шунингдек, RF-48 ва устига миниб бошқариладиган РRO600V русумли кўчат экиш машиналари келтирилиб, шоли етиштириш технологиясини механизациялаш йўли билан такомиллаштириш ва юқори ҳосил олишга қаратилган эксперемент олиб борилмоқда.

— Дунё аҳолисининг аксарияти гуруч истеъмол қилади, хусусан Ўзбекистонда ҳам бу маҳсулотга бўлган талаб катта. Шу боисдан Ўзбекистон учун шолини самарали усулда етиштириш ниҳоятда зарур. Кореядаги энг илғор технологияларни жорий этиш, шолининг янги навларини яратиш ва уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш мутахассисларнинг малакасини ошириш бориш борасида ҳамкорлик ишларини амалга оширмоқдамиз, дейди Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш администрацияси KOPIA маркази раҳбари, профессор Ан Хи Сунг.

Шоличилик илмий-тадқиқот институти директори Маъсуд Сатторовнинг билдиришича, ҳозирги тажрибада 1 гектар майдонга ўртача 12 соат ичида шоли экилаётган бўлса, эндиликда қўлда бошқариладиган машиналар ёрдамида 1,5-2 гектаргача, миниб бошқариладиган машиналарда эса ўртача 7-8 гектаргача майдонда шоли экиб, юқори самарадорликка эришилиши кутилмоқда. Шолини кўчат усули билан етиштириш анъанавий уруғдан экиб етиштириш усулга қараганда кўп жиҳатдан афзалликлари мавжуд. Ҳозирги пайтда ер юзида шоли ҳосилининг 95 фоизидан ортиғи фақат кўчат усулида етиштирилмоқда.

Жорий йилда республика бўйича жами 114 минг гектарга шоли экиш режалаштирилган. Шундан 57,9 минг гектари асосий экин сифатида ва 56,1 минг гектар ғалладан бўшаган майдонларни ташкил этади.

Манба: agro.uz

[print-me]

шоли
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда шоличилик кластерлари ташкил этилади

17.12.2019

Қишлоқ хўжалиги соҳасида кооперация ривожлантирилади

18.03.2019

Сирдарёда агросаноат кластери ташкил этилади

22.06.2019

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

01.06.2021

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

Ўзбекистон бўйлаб 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга...

15.04.2020

Фарғона вилоятидан Россия Федерациясига қуритилган маҳсулотлар экспорти давом...

05.01.2021

Хоразмда қовун етиштириш ҳажми кўпайтирилади

27.02.2019

2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

17.09.2021

Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади

05.12.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.