Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон бўйлаб 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилади

Муаллиф Агроном 15.04.2020
Ўзбекистон бўйлаб 8 та туман уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 апрель куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қайд этилганидек, карантин қанча вақт давом этишидан қатъий назар, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи камаймайди. Шу боис мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини 2 баробарга ошириш вазифаси қўйилмоқда.

Ушбу вазифани бажариш мақсадида жорий йилда 124 минг гектар оборотдан чиққан ерларни тўлиқ ўзлаштириш белгиланди.

Пандемия шароитида уруғликлар таъминотида узилишлар бўлмаслиги кераклиги айтиб ўтилди.

Ҳар йили мамлакатимизга 300 минг тоннага яқин картошка, шунингдек, 10-15 минг тонна уруғлик картошка чет элдан олиб келинади. Шу боис Қўрғонтепа, Бахмал, Зомин, Шаҳрисабз, Китоб, Янгиқўрғон, Булунғур, Бўстонлиқ туманлари уруғлик картошка етиштиришга ихтисослаштирилиши белгиланди.

Тизимдаги яна бир муаммо – мева-сабзавот етиштириш учун 255 минг тонна фосфорли, 290 минг тонна азотли ўғит етишмайди. Шунингдек, ўғитларнинг биржа савдолари орқали сотилиши ҳам деҳқонларга қатор қийинчиликларни туғдирмоқда. Шу боис “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда ўғит дўконлари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Манба: sof.uz

[print-me]

картошка
1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

19.10.2020

Ўзбекистон Уммонга қовун ва шафтоли етказа бошлади

30.06.2019

Интенсив боғлар ва иссиқхоналар аҳолига лизингга берилади

03.02.2020

Фермерларга ерлар қайта бўлиб берилади

11.01.2019

Асал байрами қўргазма-ярмаркаси ташкил этилади

26.11.2019

Вақтинча ишсизларга томорқадан фойдаланиш учун субсидиялар ажратилади

12.04.2020

Балиқчилик хўжаликларига янги имтиёзлар берилади

07.11.2018

Сирдарё асали экспорт қилинади

10.12.2018

Ўзбекистон Малайзияга бодом экспорт қилади

27.03.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.