Ўзбекистон Малайзияга бодом экспорт қилишни йўлга қўяди. Куни кеча Наманган вилоятига Baraka Istithmar савдо-саноат компанияси раҳбари Абдуллах Юсуф Аль Кадхи ташриф буюрди. У вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва фермерлик хўжалиги раҳбарлари билан музокара ўтказди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон бодомини Малайзиянинг Baraka Istithmar бренди савдо тармоғига етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.
Шартнома қиймати 2 миллион долларни ташкил қилди.
Бундан аввал Baraka Istithmar компанияси Хоразм вилоятидан қурутилган меваларни Малазияга экспорт қилишга келишиб олганди.
Манба: sof.uz
[print-me]
