Кул турига, яъни қайси махсулотдан олинганлигига қараб унинг озуқавий қиймати ҳар ҳил. Юқори ҳосил олиш учун тупроқ унумдорлигини аниқлаш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар бир боғ ва тупроқ шароити унда ўсаётган экин турига қараб ҳар-ҳил унумдорликда бўлади. Шу сабабдан ҳар бир боғ учун тупроқ анализидан келиб чиқиб махсус ўғитлантириш режаси тузилиши, ҳосилдирдорлик кўламини белгилайди.
Айниқса, тупроққа кул қўшиш, тупроқ рН кўсатгичини аниқламасдан маслаҳат берилмайди!
Ўтин кули турли микроэлементларга бой органик чиқинди ҳисобланади. Унинг таркибида ўсимлик ва унинг мева учун зарур кальций, калий, магний, темир, фосфор, марганец, руҳ, бор, хром ва молибден каби микроэлементлар мужассамлашган. Ўтин кулининг рН кўрсатгичи 8-9 ни ташкил этади ва рН кўрсатгичи паст бўлган (кислоталиги юқори) тупроқларни мувозанатлаштириш учун оҳак ўрнига ишлатилиши мумкин.
Дарахт экиш учун тупроқ тайёрлаш
Дарахт экишдан олдин тупроқ унумдорлигини ошириш тавсия қилинади. Органик озуқаларни илдиз ривожланувчи зоналарга жойлаштирилиши дарахтларга вақт ўтиши билан оз-оздан фойдаланишга замин яратади. Экишдан олдин озуқ қўллаганда дарахт илдизи вақт ўтиши билан ташқарига қараб ўсишини эътиборга олиш зарур.
Олма, шафтоли, нок ва ситрус дарахтлари бироз кислоталидан нейтал рН кўрсатгичли тупроқларда яши ривожланади. Бу дарахтларга кулни эҳтиёткорлик билан қўлланг.
Бошқа мевали дарахтлар гилос, ўрик ва олҳўри бироз кислоталикдан бироз ишқорли тупроқ шароитларида яхши ривожланади. Ўтин кули бундай тупроқларни қўшимча озуқа билан бойитади. Кул қўллаётганда эҳтиёткорлик чораларини кўринг (маска, қўлқоп ва ҳоказолар).
Агар сизда қўшимча кул бўлса ёки йиғилиб қолган бўлса, уни қуйидагича ишлатишингиз мумкин:
- Газонга бироз кул қўллашингиз мумкин. Кам миқдорда қўллаб етарлича суғориб турилса, ўтин кули газон ва у билан қўшиб экилган бедаларни яхши ривожланиб соғлом бўлишини таъминлайди. Яхши гуллайди ва ўзига асалариларни чақиришга ёрдам беради.
- Помидор яхши ривожланиши учун кулдан чой тайёрланг. 2,26 кг ўтин кулини қанор қопга солинг ва оғзини яхшилаб боғланг. Сўнгра 190 литрли бочкани сув билан тўлдириб унга ичида кули бор қанор қопни туширинг. Ҳудди уйда чой тайёрлагандек. Қопдаги кулни 4 кун шу ҳолда қолдиринг ва помидор кўчатлари гуллашни бошлагандан бошлаб ҳафтада бир марта ҳар бир помидор кўчатингиз танаси атрофида бир кружкадан (тахминан 250 мл) қуйиб туринг. Аксарият ўсимликлар қўшимча калийдан баҳра олади, помидор эса бундан янада кучлироқ жоналанади.
- Қаттиқ танали ёки манзарали дарахтлар остига сепинг, дарахт қолдиғини дарахтга қайтаринг. Ҳаммада ҳам боғ йўқ, лекин кўпчилик вақти-вақти билан турли мақсадлар учун ўтин ёқади. Ҳосил бўлган кулларни ўзингиз ёқтирган дарахт остига оз-оздан совға сифатида бериб туриш, дарахтингиз саломатлиниги таъминлайди.
