Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистонда зайтун кўчатлари ҳосилга кирди

Муаллиф Агроном 14.10.2019
Ўзбекистонда зайтун кўчатлари ҳосилга кирди

Зайтунни Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш анча қийин кечди. Дастлаб Туркиядан келтирилган кўчатлар дарҳол ҳосилга кирди. Аммо кутилмаган қаттиқ совуқлар уни уриб кетди. Қолаверса, биринчи марта 2006 йилда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида Туркиядан келтирилган зайтун кўчатлари экилганига 3 йил бўлгандан сўнг тўртинчи йили гуллаб ҳосил берди. Аммо қаламча сотишга ўч фермеримиз томонидан мазкур дарахтлар бутунлай қаламча қилиб сотиб юборилди.

Ва ниҳоят 2019 йил Олтинсой туманига бундан 12 йил олдин тарқатган зайтун кўчатларимиз ҳосилга кирди. Бу вақт
оралиғида зайтунларимизни икки марта совуқ урди ва учинчи марта улар бизнинг совуқ шароитимизга мослашиб, яхши ҳосил берди. Бугун ҳосил бериб турган зайтун дарахтлари поясининг пастки қисмига қарасак, совуқ уриши оқибатида кесиб ташланган поялар кўринади.

Зайтун дарахтларининг яхши хусусияти шундаки, уни совуқ урса, анор, анжир ва хурмога ўхшаб, тагидан қайта униб чиқади. Тупроқ остида қолган ухлаб ётган куртаклари уйғониб, такроран ер устига униб чиқади. Айтилишича, зайтун бир кўкариб олса, шу жойдан уни йўқотиб бўлмайди, қайта униб чиқаверади.

Бугунги кунда республикамизда зайтун кўчатлари кўпчиликка тарқалган, асосан қаламчалар орқали кўпайтирилади. Туркиядан, Испаниядан келтирилган зайтун кўчатлари яхши тутиб, ҳосил бермоқда.

Аммо боғдорчиликни яхши билмаган инсонлар томонидан қаламча қилиб кўпайтирилиб сотилаётган зайтун кўчатлари ҳосил бермаяпти. Мана шу декоратив қаламчалар сифатида кўпайтириб сотилаётгани зайтунлар кўпчиликни чалғитиб, зайтун Ўзбекистонда ҳосил бермайди, деган нотўғри хулосаларга олиб келмоқда.

Жорий йил Олтинсой туманидаги бир фидойи деҳқоннинг томорқасида 30 тупдан ортиқ зайтунлар гуллаб ҳосил берди. Бу йил биринчи марта Ўзбекистонда зайтун меваларидан зайтун мойи сиқиб олинади. Бугунги кунда ҳар туп зайтунда 8-10 кг зайтун меваларини териб олинади. Узоқ йиллар давомида олиб борилган тажрибалар натижасига кўра, совуққа чидамли зайтун кўчатлари етиштирилди ва мева олинди.

Эндиликда бажарадиган ишимиз совуққа чидамли зайтун кўчатларини кўпайтириш ва плантациялар ташкил қилишдир. Масаланинг қулай томони шундаки, зайтун ўсимлиги ўсиб-ривожланиши учун мутлақо тупроқ танламайди. Унумдорлиги паст, ориқ, нисбатан шўрланган қумоқ тупроқларда, яъни деградацияга учраган тупроқларда ҳам бемалол ўстириш мумкин.

Зайтун ўсимлиги доим яшил бўлиб ўсувчи дарахтлар туркумига киради. Унумдорлиги энг паст тупроқларда ўса олиши ердан фойдаланиш коэффициентини оширади. Қайта ишлаш саноатини экологик тоза маҳсулот билан таъминлайди. Натижа қишлоқларда янги иш ўринлари пайдо бўлади.

Қатор йиллар давомида бу ўсимликни ўрганишларимиз натижасида ниҳоят яхши натижага эришдик. Туркия ва Қримдан келтирилган зайтун нав намуналари ичидан танлаб олиниб мослаштирилиб, истиқболли нав сифатида “Изумруд” ва “Қоракўз” навлари Давлат реестрига киритилди. Зайтунни қаламча орқали кўпайтириш усуллар ишлаб чиқилди. Совуққа мослашган зайтун кўчатлари Андижон вилоятида ҳам мавжуд бўлиб, улар табиий танлаш йўли билан мослашди.

Демак, зайтунлар ҳосилга кирди, энди келажакда унинг майдонларини кенгайтириш республикамизда етиштириладиган зайтун мойи маҳсулотларни кўпайтириш имконини беради.

Манба: «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали 10-сон 2019 йил, Дилором Ёрматова, ЎзДЖТУ профессори

[print-me]

зайтун
6
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Республикада паррандачилик кластерлари ташкил этилади

19.11.2018

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

12.07.2019

Экин майдонларида тупроққа кул солиш мумкинми?

17.11.2020

Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2019» кўргазмаси бўлиб ўтади

06.03.2019

Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида йирик ярмарка ташкил этилади

05.12.2019

Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

17.01.2021

Мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилади

22.03.2019

Ўзбекистонда электротракторлар ишлаб чиқарилади

14.02.2019

Россияда Ўзбекистон узумлари жуда яхши сотилмоқда

13.09.2018

Ўзбекистон Уммонга қовун ва шафтоли етказа бошлади

30.06.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.