Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

Муаллиф Агроном 12.07.2019
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати янгидан барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводига ташриф буюрди.

Аграр тармоқда сифат ва самарадорликни техника таъминлайди. Лекин ўнлаб йиллар мобайнида турли қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва чуқур маҳаллийлаштиришга етарли эътибор берилмагани оқибатида техника паркининг йиллик янгиланиш даражаси 2-3 фоиздан ошмас эди. Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи ҳам ишламай, бино ва линиялари қаровсиз бўлиб қолганди.

Президент ташрифи бу заводга катта ўзгаришлар олиб келади. Унинг негизида янги заводлар ишга туширилиб, том маънода қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноати барпо этилади.

Жумладан, локализация даражасини ошириб, импортни қисқартириш мақсадида бу ерда 5 та корхона ташкил этиш режалаштирилган.

Улардан бири умумий қиймати 42 миллион доллар бўлган металл қуйиш корхонасидир. Заводнинг 3 гектарлик бўш турган биносида ташкил этиладиган корхонада йилига 47 минг тонна халқаро талабларга жавоб берадиган, юқори аниқликдаги металл қисмлар қуйилади.

Давлатимиз раҳбари ушбу корхона учун мўлжалланган бинони кириб кўрди.


– Машинасозлик корхоналари учун металл қуйиш қуввати – энг муҳим масала. Усиз маҳаллийлаштириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва таннархини пасайтиришга эришиб бўлмайди. Бу корхоналарни ишга туширсак, техникаларимиз рақобатбардош бўлади, фермерларимизга ҳамёнбоп маҳсулотлар етказиб берилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Умумий қиймати 24 миллион доллар бўлган яна 4 та лойиҳа трансмиссия валлари, ғилдирак дисклари, кабиналар ва маҳкамловчи темир буюмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган.

Ушбу лойиҳаларни ишга тушириш натижасида соҳада маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизга етказилади, маҳсулот таннархи 32 фоизга ва импорт йилига 116 миллион долларга камаяди.

Шунингдек, бу янги қувватлар нафақат “Ўзагротехсаноатхолдинг” корхоналари, балки “Ўзавтосаноат” тизимида ишлаб чиқарилаётган автомобиллар, юк транспортлари ва автобуслар учун ҳам бутловчи қисмларни кооперация асосида етказиб беришни таъминлайди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мазкур лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириб, келгуси йил ишга тушириш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев трактор йиғиш ва пайвандлаш цехлари, “ЎзКлаасАгро” Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Уларда локализация даражасини ошириш, янги қисмлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба: prezident.uz

[print-me]

2
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Хитойга анор экспортига йўл очилди

04.11.2019

Органик маҳсулотлар, хомашёлар ва ўғитларга қўйиладиган талаблар белгиланди

23.11.2020

Сигирларнинг кетоз касаллиги ва унинг олдини олиш чоралари

17.01.2021

Яйловлар доимий эгаликка, ижара ва вақтинчалик фойдаланишга берилади

22.08.2019

Чироқчи туманида қовун пишиб етилди

08.05.2021

Сирдарёда кунига 100 тоннагача пахта териш қувватига эга...

01.10.2019

Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида...

05.04.2019

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

Ўзбекистонда илк бор Италиядан келтирилган заъфарон (шафран) экилмоқда

08.10.2020

Россияга экспорт қилинадиган ҳўл меваларга ҚҚС камайтирилди

09.01.2020

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.