Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Яйловлар доимий эгаликка, ижара ва вақтинчалик фойдаланишга берилади

Муаллиф Агроном 22.08.2019
Яйловлар доимий эгаликка, ижара ва вақтинчалик фойдаланишга берилади

Ҳукумат қарори (689-сон, 19.08.2019 й.) билан Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти томонидан ҳар 5 йилда бир марта яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб бориш ва хатловдан ўтказиш, яйловлар алмашинишини ташкил этиш ва унда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормалари белгиланади.

Яйловлар алмашиниши қуйидаги маълумотлар асосида таъминланади:
  • яйловлар майдони;
  • яйлов ўсимликларининг тур таркиби, ҳолати ва озуқа бирлиги;
  • яйловлар инфратузилмаси;
  • яйловлардан фойдаланиш мумкин бўлган яйлов мавсуми ва унинг давомийлиги.

Яйловлар алмашиниши билан яйловларнинг унумдорлигини оширишга, уларнинг айрим жойларини йилнинг муайян фаслларида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташлаш йўли билан ўтларни янгилашга эришилади.

Яйлов майдонлари белгиланган мақсадлар учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан доимий эгалик қилишга, ижарага ва вақтинчалик фойдаланишга берилиши мумкин.

Яйловлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш мумкин:
  • чорва молларини ўтлатиш;
  • пичан ўриш;
  • доривор ўсимликларни йиғиш;
  • яйловларни қайта тиклаш мақсадида уруғ йиғиш;
  • яйлов ўсимликларини экиш;
  • яйлов инфратузилмасини яратиш.

Яйловлар алмашинишининг календарь-режаси бир неча йил учун тузилади. Унга яйловларни парвариш қилиш ва ундан фойдаланиш тадбирлари киритилади.

Яйловлардан фойдаланувчилар тасдиқланган яйлов алмашиниши календарь-режасига мувофиқ чорва молларини ўтлатиш муддатлари ва мавсум давомийлигига мувофиқ яйловлардан фойдаланади, сақлайди ва тиклайди.

Яйловдан фойдаланиш ҳуқуқи яйлов дегрессиясиги ифодаловчи ҳолатлар аниқланган тақдирда тугатилади.

Манба: Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграмм канали

[print-me]

3
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонда янги технологиялар асосида шоли етиштирилади

05.08.2019

Фермерларга ерлар қайта бўлиб берилади

11.01.2019

Асал байрами қўргазма-ярмаркаси ташкил этилади

26.11.2019

Пахта терими учун янги тўлов тарифлари тасдиқланди

05.09.2018

“Фермерлар мактаби”га қабул бошланди

01.05.2021

8 ой ичида Ўзбекистондан 586,3 миллион долларлик мева-сабзавот...

14.09.2018

Ўзбекистонда илк бор Италиядан келтирилган заъфарон (шафран) экилмоқда

08.10.2020

Совуқ об-ҳаво мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин

23.02.2021

Ўзбекистонликлар яна Россияга ўзлари билан мева-сабзавотлар олиб боришлари...

06.03.2019

Ўзбек олимлари томонидан қорамолларнинг янги Водий типи яратилди

13.12.2018

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.