Agronet.uz
  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
  • Лойиҳа ҳақида
  • Об-ҳаво
  • Китоблар
    • Деҳқончилик тармоғи бўйича китоблар
    • Асаларичилик тармоғи бўйича китоблар
  • Газета ва журналлар
    • «Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги» журнали
    • «Агротехника дунёси» журнали
  • Қизиқарли видеолавҳалар
  • ФОЙДАЛИ
  • Бўш иш ўринлари

Agronet.uz

  • ЯНГИЛИКЛАР
  • АСАЛАРИЧИЛИК
  • БАЛИҚЧИЛИК
  • БОҒДОРЧИЛИК
    • ГУЛЧИЛИК
  • ДЕҲҚОНЧИЛИК
  • ПАРРАНДАЧИЛИК
  • ЧОРВАЧИЛИК
  • НАРХ-НАВО
ЯНГИЛИКЛАР

Биржада чорва учун ем баҳоси пасайди

Муаллиф Агроном 01.04.2019
Биржада чорва учун ем баҳоси пасайди

2019 йил I чорак якунига кўра «ЎзРТХБ» АЖнинг биржа савдолари орқали сотилган пахта чигитининг шрот ва шелухаси нархи ўртача 7,1 фоизга пасайган. Хусусан, йил бошидан буён шрот котировкаси 5,6 фоизга, яъни 1 тонна учун 2060,5 минг сўмдан 1945,8 минг сўмга пасайди. Шелуханинг биржа нархи эса 8,7 фоизга, яъни 1 тонна учун 1468,0 минг сўмдан 1340,4 минг сўмга қисқарди.

Нархларнинг пасайишига биринчи навбатда биржанинг чорва озуқаси бозорида реал бозор шароитининг шаклланиши эвазига эришилгани маълум қилинмоқда.

«Ўзпахтаёғ» АЖ томонидан биржа савдоларига доимий равишда катта ҳажмда шрот ва шелуханинг қўйилиши бозорда талаб ва таклиф мувозанати сақланишини таъминлади. Умуман олганда, кўриб чиқилаётган давр ичида биржа савдоларига 178,0 минг тонна шрот қўйилган бўлиб, ундан 137,5 минг тоннаси сотилган. Шунингдек, 122,8 минг тонна шелуха савдога қўйилган бўлса, ундан 109,5 минг тоннаси сотилди. Шрот ва шелуханинг сотилмаган ҳажми, яъни қолдиғи такрорий равишда биржа савдоларига қўйиб борилади», — дейилади «ЎзРТХБ» Матбуот хизмати ахборотида.

Маълум қилинишича, биржа савдоларида харидор сифатида фермер хўжаликлари, тадбиркорлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар эркин ва чекловсиз равишда иштирок этишмоқда. Шу билан бирга истеъмолчиларнинг таркибида ҳар бир ҳудуддаги талаб даражасига мувофиқ чорвачилик учун ем ҳажми мутаносиб равишда тақсимланиши қайд этилган. Шу жумладан, Бухоро вилоятининг истеъмолчилари етакчиликни эгаллаб, улар бозорнинг 16 фоизини эгаллашди. Кейинги қаторлардан жой олган Фарғона вилоятининг улуши 12 фоиз ва Қашқадарё вилоятининг улуши 9 фоизни ташкил этди. Қолган ҳудудларнинг улушлари эса 5-8 фоиз атрофида.

Шуни таъкидлаш керакки, биржа савдолари орқали сотилаётган шрот ва шелуханинг ҳажми гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг шаклланишида ҳал қилувчи омил ҳисобланмайди. Мисол учун, 2019 йил I чорак давомида биржа савдолари орқали шартли чорва озуқаси бирликлари бўйича 153,01 минг тонна шрот ва шелуха озуқаси бирлиги сотилган, бу эса республикадаги бир бош йирик қорамол тахминий озуқасининг деярли 5,3 фоизини ташкил қилади.

Манба: kun.uz

[print-me]

1
Facebook Twitter Google + Pinterest

Ўхшаш мақолалар

Мева-сабзавотларни экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

26.02.2019

Ўзбекистон ўрик экспорти бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллади

03.07.2018

Мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилади

22.03.2019

Сирдарёда агросаноат кластери ташкил этилади

22.06.2019

Ўзбекистонликлар яна Россияга ўзлари билан мева-сабзавотлар олиб боришлари...

06.03.2019

Хивада «Қовун сайли» фестивали бошланди

14.08.2019

Аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади

04.05.2020

2020 йилда деҳқон ва фермерлар учун солиқлар қандай...

13.01.2020

Пахта терими учун меҳнат ҳақи миқдорлари тасдиқланди

18.09.2019

«Уруғчилик тўғрисида»ги янги қонун имзоланди

18.02.2019

БИЗНИ КУЗАТИБ БОРИНГ!

Facebook

Бўш иш ўринлари

Promotion Image

Агроном ишга олинади

КАЛИТ СЎЗЛАР

анор асал асалари балиқ бедана бодом бодринг бройлер бузоқ буқа боқиш гилос иссиқхона карам картошка курка кўкат лавлаги лимон маккажўхори мандарин нок олма от пахта помидор сабзи саримсоқ сигир тарвуз товуқ трактор туя туяқуш узум хурмо шафтоли шоли эчки ўрдак ғоз қовун қорамол қулупнай қуён қўй

СОҲАДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • “Фермерлар мактаби”нинг 3-мавсумига қабул эълон қилинди

    17.09.2021
  • 2021 йилги пахта терими нархлари белгиланди

    17.09.2021
  • Давлатимиз раҳбари Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирди

    17.06.2021
  • Тошкентда «AgroWorld Uzbekistan 2021» кўргазмаси бўлиб ўтади

    01.06.2021

ЛОЙИҲА ҲАКИДА

Agronet.uz интернет порталида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим янгиликлар ва фойдали мақолалар ёритиб борилади.

Facebook Youtube Telegram RSS

Ушбу сайт материалларидан  фойдаланилганда, agronet.uz актив ҳаволаси (линк) берилиши шарт.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН МАҚОЛАЛАР

  • 1

    Беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

    18.05.2020
  • 2

    Республикамизда етиштириладиган қовун навлари

    12.01.2019
  • 3

    Лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар

    22.07.2018

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги

2022 йил 3 сон Март


БАРЧА ЖУРНАЛЛАР

Agronet © 2018-2023. Developed by Fenx.